Image default
Жамият

ИСИТИШ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР ЕТАРЛИЧА ҲАЛ ЭТИЛМАЯПТИ

Президентимизнинг халқимиз қалбидан чуқур жой олган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак» деган сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи кучга, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.
Халқ қабулхоналари халқнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиши одамларнинг кўп йиллик муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндин ўрганиши, уларни, ҳатто жойида ҳал этиши, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш механизмига айланди.
Айни кунларда шаҳар Халқ қабулхонасига куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва камчиликлар юзасидан мурожаатлар сони кескин ошиб кетганини кузатиш мумкин.
Яъни, шаҳар аҳолиси томонидан Президент виртуал қабулхонасига 2024 йилнинг 1 январидан 14 ноябрь ҳолатига жами 6189 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ бўлгани 305 та, иссиқлик таъминоти бўйича 228 та, электр таъминоти бўйича 170 та, газ таъминоти бўйича 107 та ва коммунал хизматлар билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан 108 та мурожаат келиб тушган.
Бу бўйича шаҳардаги масъул корхона-ташкилотлар раҳбарларига мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, аҳоли томонидан келиб тушиши мумкин бўлган мурожаатларнинг олдини олиш ёки камайтириш юзасидан топшириқлар берилган.
Ушбу йўналишдаги барча мурожаатлар тегишли корхоналар томонидан ўрганиб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда. Лекин бугунги кун долзарб муммоларидан бири аҳоли хонадонларида иситиш тизимидаги муаммолар етарли даражада ҳал этилмаяпти. Бунинг сабаби муаммолар тегишли масъуллар томонидан сифатли ва ўз вақтида сидқидилдан бажарилмаслигидир. Аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилмасдан, амалий ечим топишга эътибор қаратилмаганлиги оқибатида такрорий мурожаатлар сони ортиб бормоқда.
Аҳоли томонидан бу йўналишда Халқ қабулхонасига тўғридан-тўғри келиб тушаётган мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бу тўғридан-тўғри Бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан боғлиқ. БСК раҳбарлари ва ходимлари ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндошилса мурожаатлар сони камайишига, куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказишга, шаҳар аҳолисининг розилигига эришилган бўлар эди.
Аҳолининг мурожаат қилишига энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларини маҳалланинг ўзида бартараф этиш, мурожаатларни ҳал этиш чораларини кўриш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларнинг долзарб вазифаси этиб белгиланиши зарур.

Г.Балтаева
шаҳар Халқ қабулхонаси
Етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ЙЎЛЛАРДАГИ ХАРАЖАТЛАРИМИЗ ВА ҲАРАКАТЛАРИМИЗ БИЗГА ҚИММАТГА ТУШМАЯПТИМИ?

admin

БЕМОР УЧУН МАДАДКОР, БОР БЎЛ, АЗИЗ ШИФОКОР!

admin

ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ

admin

ҚОНЛИ СУВ ҚАЕРДАНПАЙДО БЎЛДИ?

admin