Истеъмолчилар томонидан газдан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бажариладиган ишлар самарадорлигини ошириш ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида шаҳримиз ҳудудида Тошкент вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари бошчилигида жорий йилнинг 22 ноябрь куни коммунал корхона, ташкилотлари билан «15 ноябрдан 15 декабрга қадар фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги кунлари» ойлигини ўтказиш бўйича саф кўриги бўлиб ўтди. Жойларда аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозларини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш бўйича гуруҳлар ташкил қилиниб, ўрганишлар ташкиллаштирилди.
Тадбир давомида шаҳар газ таъминоти бўлими, шаҳар ФВБ ходимлари ҳамкорлигида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда «хонадонбай» тартибда аҳоли ўртасида газ таъминоти билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатлари, газ ҳаво аралашмаси чақнаши, портлаши, табиий ва суюлтирилган газдан заҳарланиш ва бошқа шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни табиий газ билан хавфсиз ва бир меъёрда таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилиб, кунлик назорат олиб борилмоқда.
Кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган бошқа объектларда ёнғинларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли профилактика тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Тадбирга шаҳар ҳудудидаги МФЙ раислари ва фаолларини кенг жалб қилган ҳолда, аҳоли орасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тушунтириш ишлари кучайтирилиб, ёнғинга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган қоидабузарликлар юзасидан аҳоли билан муҳокамалар ўтказилди. Газ жиҳозларидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш, ёнғинларнинг олдини олиш мавзусида истеъмолчилар эътиборини жалб этувчи рангли эслатма ва буклетлар тарқатилиб, одамлар гавжум жойлар, автобус бекатлари, кўп қаватли уйлар йўлаклари ва бошқа шу каби реклама плакатлари ва баннерлар ўрнатилди ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага ёритиб борилмоқда.
АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР! Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга ўз ҳиссангизни қўшинг. Содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олайлик. Ўзингиз, оилангиз, қўни-қўшниларингиз ҳаёти ва мулкини АСРАНГ!
Р.Нишанова
“Олмалиқшаҳаргаз” ГТБ
“ММ ва ТХ” етакчи муҳандиси.
Э.Жумабаев,
шаҳар ФВБ
катта инспектори.


