«Ўзлик» сўзининг маъноси нима эканлигини унча мунча одам тушунмайди, ҳатто зиёлиман дегани ҳам тузук қуруқ тушунтириб беролмайди.
Менталитет, идентификация сўзлари маъно жиҳатдан ўзлик сўзига яқин келса керак деб ўйлайман.
Фикримча ўзлик икки хил бўлади шахс ўзлиги ва миллий ўзлик. Биз ҳозир миллий ўзлик ҳақида тўхталамиз.
«Ўзлик» сўзининг маънодошлари ҳақида билволдик, хўш, антоними, яъни, тескариси қанақа бўлади? Менимча «ўзга» сўзи бўлса керак. Қора ранг бўлмаса оқ рангни сезмаганимиздек, «ўзга» бўлмаса, ўзликни тасаввур қилиш қийин, мана шу «ўзга» сўзини эслаб қолинг.
Лекин билиб олинг, бу бир таниқли тарихчининг катта мақоласини ўқиб чиқарган хулосаларимиз, унинг айтишича, у ҳақиқатга даъвогарлик қилмоқчи эмас.

Хўп, ўзлигимизнинг тамал тоши нима?
Фикримизча, ўзликни сиёсий, маданий ёки диний асосга «боғлаб» қўймаслик керак. Шунча пайт халққа асосан сиёсий манфаатларга бўйсундирилган ўзлик шакли тақдим этиб келинди.
Тўғри, ўзлик — сиёсий, маданий, этник, диний унсурлардан ташкил топган. Лекин унинг бирон элементи устунлик қилмаслиги керак. Агар бирон бир унсур устунлик қилса, ўзликни акси бўлган — «ўзга»нинг манфаатига хизмат қила бошлайди.
Ўзликнинг асосини тарихий тажриба ва келажак режалар ташкил этади ва у жамият маҳсули.
Баъзи зиёлилар, ўзлик сиёсатга боғлиқ уни давлат шакллантириб бериши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳолатда давлат «ўзга»га айланиб қолиши мумкин.
Ўзлик тепадан эмас, пастдан бўлиши керак ва истакларнинг шаклланиши сиёсатга боғлиқ бўлмаслиги лозим.
Биз ҳатто ҳаёт-мамот масалаларида ҳам «катталар нима деса шу» деган нарсадан нарига ўтолмаймиз. Бу эса мувозанат бузилишига олиб келади.
Аслида, хоҳишлар ўзликка кучли таъсир кўрсатади.
Зиёлиларимиз «ўзга»нинг ўзликка «босим»ини табиий деб билишади ва буни қўллаб-қувватлашади, бу ҳам собиқ тузум асорати.
Жамиятимизда «европалашиш», «миллийлашиш», «исломлашиш» чилар ўзаро ихтилофда. Ечим – асл ўзликни яратиб, «ўзга»нинг устунлигини камайтиришда, яъни, уни сиёсий манфаатларга эмас, балки инсон манфаатларига бўйсундирмоқ керак.
Тарихий онг фақат тор илмий доираларда гапирилмоқда, кенг жамоатчилик эса ундан воқиф эмас.
Ҳозирги ёзилган тарих — ўзликнинг асоси бўла олмайди. Айрим гуруҳлар манфаатига хизмат қилувчи тарих — миллатчиликка ҳам етаклаши мумкин. Лекин «ҳаққоний тарих» борми деган савол туғилади.
Тарих «мафкурадан холи макон» бўлиши керак. Аммо биз уни сиёсий маконга бўйсундириб, ўзимиз билмаган ҳолда «ўзга»ларнинг тегирмонига сув қуймоқдамиз. Бу тарих асотирларга тўла.
Тарихни замонавий истаклар эгаллаши дуруст эмас. Негаки ўтмиш бугуннинг муаммоларига ечим бўлолмайди.
Ўйлашимизча, шонли ўтмиш ва буюк келажак ғоялари ўзликни шаклланишига халал бермоқда.
Тарихий онг тугал шаклланмагани ва бунга советча онгнинг ҳалигача устунлигига сабаб бўлмоқда. Оқибатда, жамиятда маданий тараққиёт у даражада эмас, зиёлилар орасида илмдан йироқ баҳслар кўпаймоқда, дунёвийлик ва динийлик тўқнаш келмоқда.
Ўзлигимизга ўтмишнинг таъсири катта, лекин у салбий таъсир кўрсатаётир. Асосий сабаблардан бири – бизнинг ўтмишимиздан норозилигимиз. «Ҳаққоний тарих»ни излаш билан овора бўлаётганимизнинг боиси ҳам шу. Бу кайфиятни енгиб ўтиш учун жамият тарих билан «муроса»га келмоғи лозим. Зиёлиларимиз ва сиёсатчиларимиз тарих кечаги кун эканини тан олишлари зарур. Тарихий хотира қарор топмоғи учун мозийга муносабат ҳам ўзгариши керак.
Замондошларимиз тасаввурида ўтмиш — ўтмиш эмас, балки ҳозирги кунгача давом этаётган узлуксиз воқеалар алмашинуви. Жамиятда кечаётган тортишувларнинг сабаби ҳам айнан шундадир.
Бахтиёр АЛИМЖОНОВ, тарихчи.