Image default
Жамият

«Аммофос-Максам» АЖ:инновация, ривожланиш ва ижтимоий масъулият рамзи

Ўзбекистоннинг кимё саноати тарихида алоҳида ўрин эгаллаган «Аммофос-Максам» акциядорлик жамияти бу йил ўзининг 55 йиллик юбилейини нишонлади. 1969 йилнинг 18 декабрида ўз фаолиятини бошлаган корхона йиллар давомида нафақат Ўзбекистон, балки халқаро бозорлар учун ҳам ишончли ва рақобатбардош ишлаб чиқарувчи сифатида танилди.

Бугунги кунда корхона мураккаб азот-фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи йирик заводлардан бири бўлиб, Қизилқум фосфоритларидан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхона замонавий технологиялар ва қулай транспорт тармоғи ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

55 йиллик ривожланиш тарихи
«Аммофос-Максам»нинг асос солинган илк кунларидан бошлаб инновацион ёндашув ва юқори сифат устувор мақсад сифатида белгиланган эди. 1969 йилда Қоратоғ фосфоритларидан гранулали аммофос ишлаб чиқариш технологияси жорий этилди. Бу нафақат миллий, балки жаҳон амалиётида ҳам муҳим воқеа сифатида қайд этилган.
55 йил давомида корхона жамоаси муваффақиятли фаолият олиб бориб, қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати ривожига сезиларли ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги кунда «Аммофос-Максам» АЖ маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида етакчилик қилиш билан бирга, халқаро майдонда ҳам юқори талабга эга.
Корхонанинг ютуқлари нафақат иқтисодий соҳада, балки ижтимоий масалаларда ҳам намоён бўлади. «Аммофос-Максам» АЖ ижтимоий масъулиятни чуқур англаган ҳолда, ходимларининг фаровонлигини таъминлаш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга катта эътибор қаратаётгани, эътирофга лойиқ.
55 йиллик фаолияти давомида корхонада спорт, маданият ва соғломлаштириш дастурлари йўлга қўйилган. Ходимлар учун театрлаштирилган спектакллар, концертлар, байрам тадбирлари ва маданий дам олиш имкониятлари яратилган. Бу тадбирлар ходимлар орасида жамоавийликни мустаҳкамлайди ва меҳнатга бўлган иштиёқни оширади.

Келажак учун янги мақсадлар
Юбилей йилида корхона ўзининг ривожланиш стратегиясини янгилаш, маҳсулот сифатини ошириш ва халқаро бозорга янада фаол кириб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу билан бирга, ижтимоий дастурларни кенгайтириш, ходимлар фаровонлигини таъминлаш ва экологик барқарорликка риоя қилиш асосий йўналишлардан бири бўлиб қолади.
55 йиллик бой тажриба ва барқарор ривожланиш натижалари билан «Аммофос-Максам» АЖ Ўзбекистоннинг кимё саноати соҳасидаги фахрли иштирокчи сифатида келажакка қатъий қадам ташлашда давом этади.


Саидакбархўжа Ўринбоев.

МАВЗУГА ОИД

ЧИҚИНДИ ТАШИШ ХИЗМАТИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР КУТИЛМОҚДА?

admin

НЕГА БИЗДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР КЎП?

admin

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР – ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

admin

НОГИРОНЛАРНИНГ РЕПЕТИТОР ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

admin