Image default
101 хабари

БАЙРАМНИ ХАВФСИЗ ҚАРШИ ОЛИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

► Арча тўғри жойга, яъни, иссиқлик тизими, электр иситиш қурилмасидан узоқроқ бўлган масофада, хонадон чиқиш йўналишига тўсқинлик қилмаган ҳолда ўрнатилиши керак.
► Арчада ёнувчи буюмлар билан безак сифатида фойдаланилмасин. Бунга матоли ва пластик ўйинчоқлар ҳамда қоғозлар киради.
► Арзон греляндларни сотиб олмаслик ёки ўта кучли кучланишли греляндларни сотиб олмаслик
► Шикастланган греляндлардан фойдаланмаслик, сифатли ва сертификатга эга бўлган греляндлардан фойдаланиш тавсия этилади.
►Ухлаган вақтда ёки уйдан кетган вақтингизда албатта, греляндларни розеткадан ўчириб кетишингиз даркор.
► Бенгал шамларидан фақат очиқ майдонларда фойдаланиш тавсия этилади. Сабаби фойдаланилаётган вақтда пиротехник таркибли чўғлар хонадаги ёнувчан буюмларга тушганида катта талофат етказиши ёки ёнғинга олиб келиши мумкин.
► Агарда Янги йил байрамини қариндошлар ёки дўстларнинг уйида кутмоқчи бўлсангиз, у ҳолда албатта, пиротехник воситаларининг бехосдан киришига тўсқинлик қилиш учун электр жиҳозларини ўчириб, ойна ва форточкаларни беркитинг.
Ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлса “101” ва +99894-369-09-08 рақамига қўнғироқ қилинг.

Ш. Зияев,
Тошкент вилояти ФВБ
ОЁХТТЭБ бошлиғи, майор.

МАВЗУГА ОИД

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК!

admin

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

ОМБОРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРҚАНДАЙ САҚЛАНИШИ КЕРАК?

admin

ДОИМО ЖАНГОВАР ҲОЛАТДА БЎЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛДИ

admin