Image default
Суд амалиётидан

ДАЪВО АРИЗАНИ ИШ ЮРИТИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ ВА ҚАЙТАРИШ АСОСЛАРИ

Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 20-боби «Иш қўзғатиш» деб номланиб, унда “Ариза бериш”, “Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш”, “Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш” ва “Аризани қайтариш” билан боғлиқ қоидалар жамланган.
Судда ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади, Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.
Суд аризани иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар арз қилинаётган талаб судга тааллуқли бўлмаса; фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса; фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш юритишида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса; айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса; айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса.
Судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса; манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса; иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса; ариза белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса; даъвогар судьянинг кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса; битта аризада бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса, башарти бу талаблар ўзаро боғлиқ бўлмаса; иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар аризачидан аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса; давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса; мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки қонунда назарда тутилган мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бузиб берилган бўлса; даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва қайтариш ўртасидаги фарқ.
Шу ўринда даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва уни қайтариш ўртасида фарқни ажратиб кетамиз. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш деганда, даъво аризаси иш юритишга умуман қабул қилинмаслиги, уни қайтариш деганда эса биз юқорида санаб ўтган тартибларнинг қайсигадир риоя қилинмаганлиги тушунилиши лозим. Демак, даъво аризангиз қайтарилган бўлса, судья шу мазмунда чиқарилган ажримда кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиш имкониятингиз сақланиб қолган бўлади.

Феруза Муминова,
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ТЕЛЕФОННИ ОНАМГА КЎРСАТАМАН, ДЕБ…

admin

ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗ ВА У ҚОНУН ҲАМДА ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

admin

ДАЪВО МУДДАТИ ВАДАЪВО МУДДАТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМАЙДИГАН ТАЛАБЛАР

admin

“ИШСИЗЛАР”НИНГ “ИШИ”НИ ҚИЛИБ, СЎНГ…

admin