- 2024 йил январь ойида Хондиза кон бошқармасида 200 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилди. Мазкур ётоқхона узоқ масофадан келиб конда ишлайдиган ишчи-ходимлар учун мўлжалланган.
- Янгийўл туманидаги “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига 2 та лифт янгилаб берилди ҳамда “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳи” биносидаги мавжуд 2 та лифтлари хайрия маблағлари ҳисобидан янгисига алмаштирилди.
- 2024 йил март ойида Наманган вилояти Поп туманида ОКМК молиявий кўмагида қурилган янги тикувчилик фабрикаси ишга туширилиб, 520 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
- 2024 йилнинг апрель ойида ОКМКда Муҳандислик мактаби ўз фаолиятини бошлади. Комбинат эҳтиёжлари учун профессионал муҳандис-техник ходимларни қайта тайёрлаш мақсадида Муҳандислик мактаби барпо этилди. Мактабни лойиҳалаш Германиянинг “Aurubis” компаниясининг ўқув маркази намунасида амалга оширилди. Мактабда Германия тажрибаси асосида йилига 480 нафар муҳандис тайёрланади ҳамда 1000 нафар ходимнинг малакаси оширилади. Дарс жараёнлари йўналиш ва мавзулардан келиб чиқиб, хорижлик профессор-ўқитувчилар иштирокида олиб борилади.
- 2024 йилнинг май ойида ОКМК футбол жамоасининг академияси тарбияланувчилари учун қурилган футбол майдонлари фойдаланишга топширилди. Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада академиянинг 6-10 ёшли тарбияланувчилари машғулотлар олиб боришади.
- 2024 йил май ойида Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Қурувчилар” боғи фойдаланишга топширилди. Комбинат ишчи-ходимлари томонидан боғ янги қиёфага келтирилди. 7,5 гектарлик парк қия юзада жойлашганлиги сабабли мутахассислар ер ишларини ҳам амалга оширдилар. Боғ электр ва сув таъминоти таъминланди. Ободонлаштириш ва қурилиш ишлари натижасида 3150 дарахт кўчати ва 25000 гул кўчати экилди. Яшил майдонларнинг суғориш тизими, боғнинг ёритиш тизими янгиланди.
- 2024 йил август ойида комбинат меҳнат фахрийлари учун “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди.
Масканда отахон ва онахонлар турли хил адабиётларни мутолаа қилишлари, шахмат, шашка каби спорт ўйинларини ўйнашларига ҳамда овқатланишлари учун шароитлар яратилган. Ушбу объектни таъмирлаш ишлари “Олмалиқметаллургқурилиш“ трести томонидан бажарилиб, маскан янгича қиёфага келтирилди. Ушбу масканда бир вақтнинг ўзида 30 нафар нуронийлар вақтларини мазмунли ўтказишлари мумкин бўлади. - 2024 йил август ойида 100 га яқин аёллар малакали шифокорлар томонидан юрак қон томир касалликлари бўйича тезкор тиббий текширувдан ўтказилди.
Август ойида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий тиббиёт маркази томонидан Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига олиб келинган мобил ангиограф тиббий қурилмаси ёрдамида комбинатда меҳнат қилаётган, шароити оғир, юрак хасталиги бор аёлларнинг тиббий кўриги ташкил этилди. Жами бўлиб 100 га яқин аёллар малакали шифокорлар томонидан юрак қон томир касалликлари бўйича тезкор тиббий текширувдан ўтказилди. - 2024 йил август ойида Оққўрғон тумани “Элтамғали” МФЙда ОКМК ҳомийлигидаги қурилган болалар боғчаси ва турар жой биноси фойдаланишга топширилди.
Оққўрғон тумани “Элтамғали” МФЙда ОКМК ҳомийлигидаги қурилган болалар боғчаси ва турар жой биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу бинолар қурилиши тугалланмаган болалар боғчаси биноси ўрнида қад ростлади. 2 қаватли бинода жойлашган болалар боғчаси 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, бино тўлиқ барча жиҳозлар билан таъминланди. Объектнинг иссиқ ва совуқ сув қувурлари, канализация, ташқи иссиқлик тизимлари янгиланди. Шунингдек, 2 қаватли бинода 14 та 2 хонали хонадонлар ҳам ўз эгаларига топширилди. Ушбу хонадонлардан эндиликда боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 та оила истиқомат қилишади. - 2024 йил сентябрь ойида “Мобил ангиограф” сайёр шифохонаси Тиббий санитар қисмига келтирилиб, унда комбинат ишчи-ходимлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
«Мобил ангиограф” сайёр шифохонасида 600дан ошиқ диспансер назоратидаги беморларнинг кенг қамровли тиббий кўриги ўтказилди. Беморларнинг орасидан саралаб олинган 401 нафар беморда юқори технологияли коронарография амалиётини ўтказилди. Уларнинг 100дан ошиғига юқори технологияли жарроҳлик амалиётига кўрсатма берилган бўлиб, 20дан ошиқ бемор операция қилинди. Сайёр шифохона юрак қон-томирлари касалликларига эрта босқичда ва ўта юқори аниқликда ташхис қуювчи ангиография ускунасидан тортиб барча турдаги юрак операцияларини ўтказишга мўлжалланган илғор технологиялар билан таъминланган. Ушбу кўрикка 20 дан ортиқ мутахассислар жалб қилинган бўлиб улар орасида кардиожарроҳ, кардиолог, хирург, проктолог, эндокринолог, гинеколог, травмотолог, аритмолог, каби тор соҳа вакиллари бор. - 2024 йил октябрь ойида Ижтимоий объектлар бошқармаси тасарруфидаги 12-сонли “Дарёча” мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.








