Image default
Маданият

МАЪНАВИЯТ БОШҚА СОҲАЛАРДАН 10 ҚАДАМ ОЛДИНДА ЮРИШИ КЕРАК

Юртбошимиз маънавият масаласига бежиз эътиборни кучайтираётгани ва жон койитаётгани йўқ. Аввало, жаҳонда глобаллашув жараёнлари кучайиб, янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, жамиятдаги уюшмаган ёшлар билан мақсадли, ғоявий-тарбиявий ҳамда мафкуравий ишларнинг юзаки тарзда олиб борилаётгани, жиноятчилик, радикал руҳдаги ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажримлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш ҳар доимгидан ҳам муҳим вазифага айланиб бормоқда.
Жумладан, ўтган 2024 йил давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси 185 та корхона, ташкилот ва муассасалар билан “Йўл харитаcи” режаси тасдиқланиб, ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди. Шаҳар ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси бошчилигида 4 маротаба Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Шаҳар бўлинмаси томонидан 2 та олий таълим муассасаси, 24 та умумтаълим мактаби, 19 та мактабгача таълим ташкилоти, 52 та МФЙ ҳамда 47 та корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди ва ўрганилган ташкилотлардаги хато ва камчиликлар юзасидан «Ҳокимлик соатлари»да маълумот берилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан 2514 та маънавий-маърифий тадбирлар, ёшларимизнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида 15 та концерт дастури, 42 та саховат ва мурувват тадбирлари, 176 дан ортиқ давра суҳбатлари, 54 марта ўқув-амалий семинарлари, 294 марта интеллектуал ўйинлар ҳамда кўрик танловлар, 100дан ортиқ китобхонлик кечалари ташкил этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» мавзусида маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар, 60 дан ортиқ «Жаҳолатга қарши — маърифат» шиори остида «Ислом — тинчлик дини» мавзусида тарғибот тадбирлари, 30 дан ортиқ кексаларни эъзозлаш уларни қадрлаш мақсадида «Кексаларни эъзозлаш инсоний фазилат» шиори остида «Уч авлод» учрашувлари, «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори билан «Кинокарвон» лойиҳаси доирасида маданий-маърифий учрашувлар, «Маънавият фестивали» доирасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари, 14-Жазони ижро этиш калониясида «Инсон қадри» лойиҳаси ҳамда шаҳар теннис майдонида «Ватан мадҳи» номли гала-концерт, “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” лойиҳаси тадбирлари, «Оҳанглар жилоси» номли мақом кечаси каби тадбирлар ҳамда Сурхондарё вилояти тажрибаси асосида “Маънавият сектори” фаолиятини йўлга қўйилиши бугунги кунда маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши кераклиги, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши шарт эканлигининг яққол ифодаси бўлди.
Энг муҳими, маънавий-маърифий тарбия узвийлигини таъминлашда оила, таълим муассасалари, маҳалланинг ўрни беқиёс. Таълим-тарбия учун фақат мутасаддилар масъул десак, қаттиқ адашган бўламиз. Шу Ватан, шу юрт, шу ёшлар бизники, эртага келажагимиз порлоқ бўлишини истасак, бугундан ҳаракатни бошлашимиз керак. Юрт тақдирига лоқайдлик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам бериш учун ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз лозим.

Сайёра Якупбекова,
Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

Китобга ошно бўлинг

admin

КУЛОТАДА ТОПИЛГАН САМОВАР

admin

Cамовар

admin

КЎП ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА ЎҒИР, КЕЛИ

admin