Савол: — Уйни сотишда фарзандларнинг розилиги олинадими? Уй 60 ёшли холанинг номида. У кишининг 3 нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғи вафот этган. Ота-онаси ва турмуш ўртоғининг ўлим гувоҳномасини олиш керакми архивдан? Кейин фарзандларидан розилик хати олиш керакми?
Ушбу саволга Олмалиқ шаҳрида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Чарос БЕКМУРОТОВА батафсил жавоб беради:
- Агар уй мулкдорнинг эри ёки хотини вафот этганидан сўнг сотиб олинган бўлса ва бошқа қонуний никоҳи мавжуд бўлмаса, доимий рўйхатда турувчи шахслардан уйнинг сотилиши ҳақида хабардор эканликлари ва доимий рўйхатдан чиқишлари ҳақида ариза олиниши мумкин. Агарда уй эр ва хотиннинг никоҳи давомида орттирилган бўлса, унда вафот этган эр ёки хотиннинг 1/2 улушига нисбатан мерос очилади ва бу улуш суд орқали ажратиб олинади. Нотариус орқали 1/2 улушга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиши керак.
Умуман олганда, уй ёки мулк олишда келгусида кўпгина низоли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳужжатларга эътиборли бўлиш, бу борада билим ва кўникмаларга эга бўлмаган тақдирда мутахассилардан ҳуқуқий маслаҳат олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.