Image default
Ҳикоя

ТАВҚИ ЛАЪНАТ

Аллоҳ таоло дунёдаги барча гўзалликларни яратди. Унинг гултожиси этиб инсонни сайлади. Унга чексиз онг бағишлади. Қўл остига бутун дунёни бўйсундириб қўйди. Лекин, қаранг-ки, барча нарсалар ҳам мукаммал бўлавермас экан. Унинг қалбига нафс ништар санчди. Чақир тиканак мисоли бутун қалбни қоплаб олди-ю, пок қалб қорайиб кетди. Нафс ҳакалак отди. Инсон нафсга бош эгди. Кўзларига фаромуш пардаси тортилди. Она ер бағрига болта урди. Замин оғриқ зарбидан фарёд чекди. Она табиат чидаб туролмади ва одамзот билан юзма-юз келди. Инсоният қўлидаги ханжарини табиат бўғзига тиради. Онанинг қалби озорланиб ер бағирлаб ўтириб қолди.
–Қачон тугайди бу озорларинг. Мендан нима истайсан! Нима хоҳлайсан ўзи?!
–Эҳ! Онам, намунча озорланасан. Қорнимни тўйғизаяпман. Сен менга бўйсинасан, ахир.
–Қорнингними? Нафсингними?! Қачон нафсинг қонади ўзи? Қачонгача қўлингни остидагиларни эзасан? Қачонгача?! Айт! Қачонгача?
–Ҳей! Табиат, сен чексизсан. Очилмаган сир-синоатинг кўп. Сендан охиригача фойдаланмагунимча нафсим қонмайди.
Табиатнинг бўғзидан нидо отилди. Нима учун!!! Нега?! Айт! Нега?!
Атрофига юзланар экан, саволига жавоб излар эди. Лекин топа олмади. Инсониятдан юз ўгирди-ю, кўздан ғойиб бўлди.
Она-табиат инсониятни лаънатлади. Унинг ортидан турли офатни юборди. Ҳар битта қилинган ваҳшийлик учун турли офатлар уни тинмай таъқиб қилар ва жавобан инсониятни тинмай қирар экан.
Интиқом яқин. Барча қилинган ёвузликлар учун инсоният жавоб беради! Агар она-табиат лаънатини қайтариб олмаса, барча кутган ёрқин келажак армонга айланади. Агар яна заминнинг гуллаб-яшнашига кўмаклашсак, у ўз лаънатини қайтариб олади. Келажакнинг гўзал бўлиши эса сиз-у бизга боғлиқ. Хулоса чиқариш ўзингиздан…

Маржона Ёқубжонова,
Ангрен шаҳар ихтисослашган мактаб 11-синф ўқувчиси.

МАВЗУГА ОИД

АРОСАТДАГИ МУСАВВИР

admin

ҲАЛОЛ КАСБ БАРОКАТИ

admin

ИЛМ АХЛОҚ

admin

ДЎППИСИ ЙЎҚ ДУНЁ

admin