Image default
101 хабари

ПРОФИЛАКТИКА

“Аммофос-Максам” АЖ корхонасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ишлар изчил олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида “Аммофос-Максам” АЖ ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича бириктирилган цех ва участкаларда тезкор текширувлар, профилактик тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари изчил олиб борилмоқда. Жумладан корхонанинг Капитал қурилиш бошқармасида тезкор текширув олиб борилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маьсул шахсларга ёзма таклиф берилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган 8 нафар айбдорлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари “Аммофос-Максам” АЖ ОЁХТТЭБ инспкторлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш хамда ис газидан захарланиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Профилактик тадбир давомида корхонанинг 2-сонли Экстракция фосфор кислота цехининг 36 нафар ишчи ва хизматчилари билан ёнғин ўчириш автомобили, ёнғин ўчириш техник асбоб-анжомлари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби амалий кўрсатиб ўтилди. Цех ишчи ва хизматчилари ёнғин ўчириш техник асбоб-анжомларидан, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланган холда амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Профилактик тадбир давомида ишчи ва хизматчиларга республикамизда сўнгги йилларда содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар хамда улар оқибатида юзага келган холатлар тўғрисида маьлумот берилди.
Шунингдек “Аммофос-Максам” АЖ корхонаси 2-сонли Аммофос цехида тузилган кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси аъзоларининг 4 нафари билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда харакат қилиш тартиби амалий машғулот тарзида ўтказилди.
Ушбу тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишдир. Зеро ёнғинларни бартараф этишдан кўра, уни бартараф этиш авфзалроқдир.

“Аммофос-Максам” АЖ
ОЁХТТЭБ инспектори лейтенант Мўминов Жавохир Бахтиёр ўғли

МАВЗУГА ОИД

ЁНҒИНЛАР САБАБСИЗ БЎЛМАЙДИ

admin

АГРЕГАТ ВА ДЕТАЛЛАРНИ ЮВИШДАЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

admin

ОЛОВЛИ ИШЛАР УЧУН ИЗЧИЛ ЁНДАШУВ

admin

ЁНҒИН ВАҚТИДАҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?

admin