Image default
Жамият

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ VII ЧАҚИРИҚ 7-СЕССИЯСИ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Жорий йилнинг 15 январ куни шаҳар Кенгашининг навбатдаги 7-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги 1-масалада депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2024 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича шаҳар Кенгашининг ҳаракатлар дастурини тасдиқлади.
Дастур лойиҳаси бўйича Кенгаш котибияти мудири Эргаш Абдурайимовнинг маърузаси тингланди. Давлат раҳбарининг нутқида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Шундан келиб чиқиб, шаҳар Кенгаши котибияти томонидан шаҳар Кенгашининг Ҳаракатлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шаҳар Кенгашининг Ҳаракатлар дастури лойиҳаси жами 2 та йўналиш 16 банддан иборат бўлиб, 1-йўналиш – назорат-таҳлил йўналишида жами 6 та, 2-йўналиш – Кенгашнинг фаолиятини янада ривожлантириш йўналишида 10 та чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур чора-тадбирларни бажариш учун жами 53 та механизмни амалга ошириш режа қилинган. Тавсия этилган лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳримиздаги Халқ қабулхонаси мудири Ж.Маназаровнинг таклифи инобатга олиниб, мурожаатлар энг кўп келиб тушган маҳаллаларни чуқур таҳлил қилиб, мутасаддиларнинг ҳисоботларини Кенгашга киритиб бориш амалиётини кучайтириш бўйича алоҳида банд киритилди.
Кун тартибидаги 2-масалада депутатлар камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш ва коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дониёр Каримовнинг ахбороти тингланди.
Маълумки, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирган ҳолда “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида 2024 йилнинг 1 ноябридан «Камбағалликдан фаровонлик сари» комплекс дастурини амалга ошириш бошланди. Ушбу йўналишда республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби, шаҳримизда ҳам самарали ишлар ташкил этилмоқда. Шаҳар ҳокимлигида штаб фаолияти йўлга қўйилиб, вилоят ва шаҳар миқёсида фаолият олиб борувчи раҳбарларнинг ҳар бирига камида 5 нафардан камбағал оила бириктирилди.
Шаҳарда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланди. Ишчи гуруҳ раиси этиб Дониёр Каримов, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари этиб Беҳзод Салимов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолигига Зафар Адилов, Азамат Мавланов, Севар Қодирова, Матлуба Ашурова ва Зуҳра Пўлатова ишчи гуруҳ котиби этиб тасдиқланди.
Ушбу Ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга доир устувор вазифаларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш;
  • камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллаларга бириктирилган масъулларнинг белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга оид фаолиятини таҳлил қилиб, натижалари юзасидан шаҳар Кенгашига ахборот киритиш;
  • шаҳар Кенгаши сессияларида ўрганишлар натижаларини муҳокама қилиш, шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида назарда тутилган лойиҳалар бўйича маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;
  • камбағалликдан чиқариш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича шаҳар раҳбарларининг тақдимотлари ўтказилишини ташкил этиш;
  • шаҳар даражасидаги тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларнинг шаҳар ҳокимлигига, тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга киритилишини таъминлаш;
  • камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўриш.
    Шунингдек, Ишчи гуруҳга ўз фаолиятини амалга оширишда масъул ташкилот ва идоралардан малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш ваколати берилди.
    Ишчи гуруҳ фаолияти 2025 йил 31 декабргача давом этиши, унинг ишчи органи шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш ва коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссияси ҳисобланиши белгиланди.
    Кенгашга тавсия этилган сессия қарори лойиҳасининг 2-иловасида шаҳарда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Кенгаш назорати самарадорлигини ошириш бўйича 9 банддан иборат “йўл харитаси» тасдиқланди. Унда:
  • шаҳар Кенгашида камбағалликдан чиқариш бўйича 1-сектордан “Ўзбекистон”, 2-сектордан “Бўстон”, 3-сектордан “Ҳилол”, 4-сектордан “Рамазон” маҳалласининг тажрибалари юзасидан тақдимотларни ўтказиш;
    1-сектордан “Гултепа”, 2-сектордан Темур Малик, 3-сектордан “Тошкент”, 4-сектордан Аҳмад Яссавий маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурларининг ижроси самарадорлигини ўрганиш ва натижаларини шаҳар Кенгашининг сайёр мажлисида муҳокама қилиш;
    Шаҳарда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларининг ҳисоботини шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) эшитиш;
    Тасдиқланган дастурлар доирасида фуқароларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва хорижий тилларни ҳамда касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, мактабгача таълим билан қамровни ошириш, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар фарзандларининг олий маълумот олишига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) эшитиш;
    Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг шаҳарда камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиши, тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда ўз соғлиғи учун ижтимоий масъулиятини оширишига кўмаклашиш юзасидан кўрилаётган манзилли чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) эшитиш;
    Камбағал оилаларнинг ижтимоий хизматдан фойдаланиш имкониятини рўёбга чиқариш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш чораларини амалга оширишга қаратилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) муҳокама қилиш;
    Шаҳарини жадал комплекс ривожлантириш, хусусан, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шаҳар маркази билан транспорт жиҳатидан боғланганлигини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва томорқаларни суғориш суви билан таъминлаш имкониятини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) муҳокама қилиш;
    Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, маҳаллаларда аҳолини мунтазам интернет билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма мажлисида (заруратга қараб сессияларда) муҳокама қилиш масалалари ўрин олган. Масъуллар белгиланиб, аниқ муддатлар кўрсатилди.
    Кун тартибидаги 3-масалада “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида амалга оширилган ишлар хусусида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварованинг ҳисоботи кўриб чиқилди ва 4234 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
    Кун тартибидаги 4-масалада шаҳар бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш ва коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дониёр Каримов Кенгаш доимий комиссиялари қўшма мажлиси хулосасини ўқиб эшиттирди. Мазкур лойиҳа мазмун-моҳиятини ёритиб берди.

Эргаш Абдураимов,
шаҳар Кенгаши котибият мудири.

МАВЗУГА ОИД

БАЙРАМГА 31,442 МЛРД. СЎМЛИК ОБЪЕКТ ТУҲФА ЭТИЛДИ

admin

ҚАНЧА АЁЛЛАР ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИЁЗГА ЭГА БЎЛДИЛАР?

admin

МУРОЖААТЛАР ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ НАЗОРАТИДА

admin

МУБОРАК ОЙ ФАЗИЛАТЛАРИ

admin