Image default
Биласизми?

АРЧА НИМА УЧУН САРҒАЙИБ, ҚУРИЙДИ?

Шаҳримиз кўчаларида турли хил дарахтлар қад ростлаб, ҳавони тозалашга хизмат қилмоқда. Дарахтлар карбонат ангидрид газини кислородга айлантириб беради. Шунданми, айниқса, арчаларда занг касаллиги кўп учрайди.
Касаллик қўзғатувчиси ёзда ва ёз охирларида тез ривожланиб тарқалади. Занг касаллиги билан касалланган арчалар 2-4 см диаметрдаги қизил шарсимон модда ҳосил қилади. Патоген телиоспораси баҳорда пайдо бўлиб ёзгача ривожланади. Оддий арчанинг занг касаллиги асосан шамол орқали тарқалиб, ҳозирги вақтда Шимолий Америка, Шимолий Африка, Осиё ва Европа давлатларида кенг тарқалган.
Касалликнинг олдини олиш учун агротехник қоидаларга риоя қилиш, қуриган новдаларни кесиб туриш, дарахтларни юқори агротехника талабларида парвариш қилиш, занг касаллигига қарши тавсия қилинган барча агротехник тадбирларни ўтказиш лозим. Занг замбуруғлари билан асосан дарахтларнинг ёш новдалари зарарланади. Новданинг зарарланган жойи йўғонлашиб сўнгра ёрилади. Эрта баҳорда зарарланган шохчаларда қўнғир тусдаги шилимшиқсимон споралар ҳосил бўлади. Арчани занг замбуруғи билан зарарланиши остки шохчалардан бошланади. Касаллик ҳамма ёшдаги ва турли баландликдаги дарахтларга шикаст етказади. Айниқса, ўрта минтақада ва шимолий ёнбағирларда ўсадиган дарахтлар кўпроқ зарарланади.
Баҳорда арчани ҳимоя қилиш мақсадида дарахтларга 1,5 % стинеб мис оксиди ёки 1 фоизли поликорбастин пуркалади. Бир гектар майдонга 600-700 литр эритма сарфланади. Касалликнинг айрим белгилари пайдо бўлишини нинабаргларининг сарғайишидан билса бўлади. Бунинг учун новдаларни юқоридаги дорилардан биронтасини олиб 1-3 маротаба ишлов бериш тавсия этилади. Неча маротаба ишлов бериш касаллик манбаининг характерига ва мавсумнинг об-ҳавосига боғлиқ.
Баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин Бордо суюқлигининг 3-4 % ли эритмаси (100 л сувга 3-4 кг мис купороси ва 3-4 кг сўндирилган оҳак), мис купороси бўйича 30-60 л/га меъёрида (дарахт яхшилаб ҳўллангунича); мис оксихлориди 90 % нисбатига кўра, 0,3-0,5 % ли эритма; темир купороси 53 % нисбатига кўра, 2,0-3,0 % ли эритма, 30-40 кг/га меъёрида дарахтларга ва ер остидаги тупроққа сепилади.

Шуҳрат Шораҳимов,
Улуғбек Умаров,
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Олмалиқ ТИФ инспекторлари.

МАВЗУГА ОИД

ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАЪВО
АРИЗАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ?

admin

ЭРТАГИ КАРТОШКА ЭКИШ БЎЙИЧА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР

admin

НОЁБ ҚОБИЛИЯТЛИ БОЛAЛAР,
УЛAР ИСТЕЪДОДИНИ AНИҚЛAШ УСУЛЛAРИ

admin

ИЛМЛИ АЁЛ МИЛЛАТНИ УЙҒОТАДИ

admin