Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан шаҳардаги сектор раҳбарлари ҳамкорлигида уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш, келиб тушаётган мурожаатларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилиб бориш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти доимий равишда мувофиқлаштириб келинмоқда.
Шаҳарда 52 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, аҳоли сони 142 422 нафарни, оилалар сони 44 041 тани ташкил этади. Шундан, 1-секторда МФЙлар сони 12 та, аҳоли сони 27 666 нафар, оилалар сони 9447 та, хонадонлар сони 9540 та, 2-секторда МФЙлар сони 13 та, аҳоли сони 38 766 нафар, оилалар сони 10 915 та, хонадонлар сони 9292 та, 3-секторда МФЙлар сони 13 та, аҳоли сони 33 826 нафар, оилалар сони 10 180 та, хонадонлар сони 8565 та, 4-секторда МФЙлар сони 14 та, аҳоли сони 37 140 нафар, оилалар сони 11 072 та, хонадонлар сони 9532 тадан иборат.
Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали 2024 йил давомида Олмалиқда яшовчи фуқаролардан жами 7332 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2023 йилда 7962 та бўлиб, бундан кўринадики, 2024 йил мурожаатлар сони 630 та ёки 7,9 % га камайган.
2024 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 5269 (5397) таси ёки 71,9 (77,3)% қаноатлантирилган, шундан 2612 (2336) таси ёки 35,6 (27,8) % ижобий ҳал қилинган, 2657 (1925) таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1582 (1115) тасига тушунтириш берилган, 44 (36) таси рад этилган, 47 (26) таси кўрмасдан қолдирилган, 171 (69) таси тугатилган, 2 (7) таси маълумот учун қабул қилинган, 340 таси кўриб чиқиш жараёнида. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 143 (332)таси такрорий мурожаатлардир.
Ушбу мурожаатларнинг секторлар кесимида тақсимоти қуйидагича:
1-сектор ҳудудидаги 12 та маҳалладан 2024 йил давомида 2436 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1623 таси 66,7 % қаноатлантирилган, 725 таси, яъни, 31, % ижобий ечимини топган;
2-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалладан жами 1852 та мурожаат келиб тушган бўлиб шундан, 1421 таси 76,7 % қаноатлантирилган, 763 таси, яъни, 41,2 % ижобий ечимини топган;
3-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалладан 1420 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1070 таси 75,4 % қаноатлантирилган, 511 таси, яъни, 36% ижобий ечимини топган;
4-сектор худудидаги 14 та маҳалладан жами 1624 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1155 таси 71,1% қаноатлантирилган, 613 таси, яъни, 37,8 % ижобий ечимини топган.
Бу қабулларда асосий мурожаатлар иссиқ сув, иситиш тизими, бандликни таъминлаш ва БСК фаолияти билан боғлиқ масалалардаги муаммолар кўтарилган. Корхона ташкилотларда ижобий ечимини топмаган мурожаатларни қайта ўрганиш натижасида аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, уларни ижобий ҳал этиш даражаси 30 % дан 2025 йил 1 январь ҳолатига 52,6 % га кўтарилди. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлимига 151 та мурожаат тушган бўлиб, улардан 61 таси ( 40%) ижобий ҳал этилган. Бу умумий ҳисобда шаҳар кўрсаткичидан паст даражани ташкил этмоқда. Мурожаатларнинг асосий қисмини моддий ёрдам масаласи (271/395 та), бандликни таъминлаш (249/380 та), кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг қониқарсиз эканлиги (БСКлар фаолиятидан норозилик) (482/407 та), ободонлаштириш (шаҳарда қаровсиз ҳайвонларнинг кўпайиб кетиши 24/20 та), ичимлик сувидаги узилишлар (259/202 та), иссиқ сув ҳароратининг пастлиги (428/407 та) каби масалалар ташкил этмоқда. Шу сабабли бу йўналишларда фаолият юритувчи масъуллар жорий йилда ушбу масалаларга жиддий ёндашишлари лозим бўлади.
Жамолиддин Маназаров,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири.