2024-2025 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида шаҳримизда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида жами 3 205,5 тонна маҳсулотлар захираси яратилган. Шундан:
Картошка – 1 796,5 тонна;
Пиёз – 370,3 тонна;
Сабзи – 706,8 тонна;
Гуруч – 331,8 тонна.
Бундан, аҳоли учун:
Картошка – 1 735,0 тонна (100%);
Пиёз – 355,4 тонна (90%);
Сабзи – 689,3 тонна (0%);
Гуруч – 323,0 тонна (62%).
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти:
Картошка – 55,5 тонна;
Пиёз – 13,9 тонна;
Сабзи – 16,7 тонна;
Гуруч – 8,3 тонна;
80-сонли махсус интернат:
Картошка – 6,0 тонна;
Пиёз – 1,0 тонна;
Сабзи – 0,8 тонна;
Гуруч – 0,5 тонна.
Ушбу асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аҳоли учун захираси қуйидаги тайёрлов корхоналари томонидан яратилди. Хусусан:
- “Агровер” МЧЖ томонидан 1 700,0 тонна картошка;
- «Yangiyo‘l Guruch Ta’minot» МЧЖ томонидан 300,0 тонна гуруч;
- “Олмалиқ Деҳқон бозори” МЧЖ томонидан 20 тонна пиёз, 30 тонна сабзи, 70 тонна каротошка ва 30 тонна гуруч маҳсулотари;
- “Ангрен Элга хизмат” МЧЖ томонидан 300,0 тонна пиёз;
- «Жахонгир Парвоз» фермер хўжалиги томонидан 300,0 тонна сабзи.
Жами 2750 тонна маҳсулот захираси яратилган бўлиб, ушбу захира маҳсулотлари сотуви 2025 йилнинг 1 январидан “Ойдин” деҳқон бозорида ташкиллаштирилган савдо ярмаркаларида белгиланган график бўйича амалга оширилмоқда.
Алоҳида тўхталиб ўтиш жоизки, 2024-2025 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида шаҳримиз аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг картошка маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 1 770 тонна картошка захираси яратилган.
Ушбу асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг аҳоли учун захираси қуйидаги тайёрлов корхоналари томонидан яратилди. Яратилган захира ҳамда олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида “Ойдин” деҳқон бозорида ташкиллаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида картошка маҳсулоти 6 000 сўмдан сотилмоқда.
Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан Покистон давлатидан картошка маҳсулотини олиб келиш бошлангани ҳисобига бозор расталарида нарх 10 000 сўмдан 6 000 сўмга туширилиши таъминланди.
Шермуҳаммад Бегиев,
шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.