Ижтимоий ҳимоя борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қатор вазифалар белгиланган.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади – ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишдир. Улар оғир аҳволга тушиб қолган ёки тушиб қолиш хавфи бўлган шахслар ва оилаларга маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатади.
Бунда ҳар бир шахсга индивидуал ёндашилади. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган шахслар ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар томонлама ёрдам беради. Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаб, уларга сифатли реабилитация ҳамда руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатади.
Шаҳримизда ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармасига 2024 йилда жами 1 млрд 227 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Шундан, дастур орқали 175 та оилага қарийиб 350 млн сўм маблағ тўлаб берилган. “Саховат ва кўмак” жамғармасига жами 312 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан, “Маҳалла еттилиги” томонидан 175 нафар фуқаронинг аризаси ўринли деб топилди ва жами 349 млн 677 минг 800 сўм ажратилган. Рад этилган 54 та мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, 13 таси “Маҳалла еттилиги” томонидан, 38 таси критериялар бўйича, 3 таси муҳтож эмас деб топилган.
Ажратилган маблағлар қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланган:
- Дори-дармонга муҳтож 78 та оилага 108 253 400 сўм;
- Даволанишга муҳтож оғир касаллиги мавжуд 5 та оилага 61 900 000 сўм;
- Кийим-кечак ва зарурий таъминлаш мақсадида 45 та оилага 55 480 000 сўм;
- Озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож 25 та оилага 7 688 400 сўм;
- Уй-жойларни таъмирлаш ва мослаштиришга муҳтож 18 та оилага 114 696 000 сўм;
- Якка-ёлғизлар реестрида турувчи 1 нафар фуқарога ижара тўловига 680 000 сўм;
- Коммунал тўловлар учун 3 та оилага 980 000 сўм ажратиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг пул маблағлари тўлаб берилган.
Ойбек Ёмғуров,
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази шаҳар бўлими бошлиғи.