Бугунги кунда шаҳримизнинг савдо билан билан шуғулланадиган фуқаролари орасида патта пули нархи кўтарилди деган гап юрибди. Ушбу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида, Олмалиқ деҳқон бозорлари бошлиғи Абдулазиз Ботиров билан боғландик.
- Тошкент вилояти ҳокимининг 2024 йил 11 январдаги 10-10-0-Қ/24-сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2024 йил 16 январ куни 19-10-147-Қ/24-сонли қарори имзоланган. Ушбу қарорга кўра, шаҳримиздаги деҳқон бозори ва савдо комплекси маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари белгиланди. Шунингдек, инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари; бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари; умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари тасдиқланган. Бу йил «патта тўловлари» фақатгина Тошкент шаҳрида ошди, вилоятлардаги йиғимлар миқдорига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади.
Бозор ҳудудида Давлат қиёслов кўригидан ўтганлиги ҳақидаги махсус сертификатга эга бўлган шахсий тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларидан, шунингдек юкларни ташиш учун шахсий аравачалардан фойдаланилганда, ушбу хизматлардан белгиланган тарифларга мувофиқ тўловлар ундирилади.
Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ ундирилади.
Бозорлар ва савдо комплексларининг фойдаланишида бўлган, лекин бандлиги таъминланмаётган, фаолият кўрсатмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари, шунингдек бино, иншоотлар “Тошвилбозорсавдо” уюшмасининг таклифига мувофиқ белгиланган тартибда шаҳар ҳокимлигининг захирасига олинади, — дейди Абдулазиз Ботиров.
Қуйидаги жадвал орқали деҳқон ва молбозоридаги маҳсулотлар учун кунига қанча патта йиғими йиғилаётганлигини билиб олишингиз мумкин:








No | Маҳсулот тури | Ўлчов бирлиги | Патта нархи |
1 | Ҳўл мевалар (олма, анор, нок, шафтоли, анжир, узум….) | 1 ўрин/ кунига | 16 000 |
2 | Қуруқ мевалар (туршак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом…) | 1 ўрин/ кунига | 20 000 |
3 | Цитрус мевалар (апелсин, мандарин, лимон, банан…) | 1 ўрин/ кунига | 23 000 |
4 | Сабзавотлар (картошка, пиёз, карам, сабзи…) | 1 ўрин/ кунига | 13 000 |
5 | Полиз маҳсулотлари (ҳандалак, тарвуз, қовун…) | 1 ўрин/ кунига | 24 000 |
6 | Дон маҳсулотлари (кунгабоқар, буғдой, сули…) | 1 ўрин/ кунига | 17 000 |
7 | Дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, нўхат…) | 1 ўрин/ кунига | 17 000 |
8 | Сут маҳсулотлари (сут, қатиқ, сузма) | 1 ўрин/ кунига | 12 000 |
9 | Тузламалар (карам, памидор, бодринг) | 1 ўрин/ кунига | 13 000 |
10 | Зираворлар | 1 ўрин/ кунига | 15 000 |
11 | Кўкатлар | 1 ўрин/ кунига | 10 000 |
12 | Тухум | 1 ўрин/ кунига | 11 000 |
13 | Нон маҳсулотлари | 1 ўрин/ кунига | 9 000 |
14 | Гуллар ва тувак гуллари | 1 ўрин/ кунига | 24 000 |
15 | Уйда тайёрланган маҳсулотлар | 1 ўрин/ кунига | 17 000 |
Чорва моллари ва паррандалардан | |||
16 | От, той, туя | 1 ўрин/ кунига | 40 000 |
17 | Йирик шохли қорамол (сигир бузоғи билан) | 1 ўрин/ кунига | 60 000 |
18 | Майда шохли қорамол (қўй, эчки, уло…) | 1 ўрин/ кунига | 30 000 |
19 | Чўчқа ва чўчқа болалари | 1 ўрин/ кунига | 22 000 |
Маҳсулотларни ерда сотиш(махсус ажратилган жойларда) | |||
20 | Ҳўл мевалар | 1 ўрин/ кунига | 22 000 |
21 | Сабзавотлар | 1 ўрин/ кунига | 18 000 |