Image default
Жиноят ва жазо

102 ХАБАРЛАРИ

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарадорлиги ва заруриятларидан бири бу атрофимизда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақида билиш ва хулоса чиқаришдир.
Қуйида шаҳримизда сўнгги бир ойи ичида содир этилган айрим ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тўхталдик.

«Дамас» ЙТҲ содир этди
Ушбу йилнинг 23 январь куни соат 10:00 ларда ҳайдовчи Э.Э. бошқарувида бўлган “Дамас” автомашинасини Фурқат МФЙ томонидан, Ипак Йўли кўчаси бўйлаб “Радуга” даҳаси томонга қараб бошқариб келаётиб, шаҳар туғруқ бўлимига етмасдан бошқарувини йўқотиб қўйиши натижасида йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Натижада автомашинада йўловчи тариқасида кетаётган С.Б. олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Олмалиқ шаҳар суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра йўловчи С.Б. ўртача оғир тан жароҳати олган.

Шубҳали «маҳсулот»

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат тахминан 16:00 ларда шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ сафдор ходимлари У.Ибрагаимов ва С.Жўраевлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, «Коинот» МФЙ А.Темур кўчаси ҳудудида жойлашган “Алоқа» бекати ёнида 2003 йилда туғилган А.Х. қўлида қора рангли полимер пакетга солинган ўткир ҳидли, узунчоқ кўринишдаги тўқ-жигаранг модда сақлаб турганлиги аниқланган. Ушбу модда холислар иштирокида аҳамиятли ашё тариқасида олиб қўйилди.

ФИРИБГАР
«КРЕДИТЧИЛАР»
5/1 даҳаси, Ҳ.Олимжон кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган И.Т. шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 2024 йил сентябрь ойи давомида таниши, 2002 йилда туғилган А.Х. унинг номига бир нечта банклардан жами 131.960.000 сўм миқдорида кредит расмийлаштириб, пулларни шу кунга қадар қайтариб бермаёганлиги сабабли, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Бундан ташқари А.Х. танишлари Р.Т.нинг номига ҳам 59.800.000 сўм ва Ж.Й.нинг номига ҳам 48.800.000 сўм миқдорида турли хил банклардан кредит пули чиқариб, ушбу пулларни ҳам шу кунга қадар қайтариб бермаган.


“Кўрпасой” МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган С.В. шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, таниши Ш.Ш. 2023 йил 19 январь кунидан 25 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида “Давр банк”, “Саноат қурилиш банк”, “Трастбанк” ва “Ҳамкор банк”лардан 99.500.000 сўмлик кредит маблағи олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, Ш.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

ЖОҲИЛНИНГ РАШКИ
2025 йил 8 февраль куни соат тахминан 01:30 ларда, Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган О.Т. 1997 йилда туғилган, турмуш ўртоғи М.Қ. билан таксида кетаётиб, у билан келиб чиққан жанжал оқибатида, “Ҳилол” МФЙ, «Қаҳрамонлар» кўчаси йўл ёқасидаги теракзор ёнида автомашинадан тушиб, М.Қ.нинг қўл телефонига бегона рақамдан эркак киши қўнғироқ қилганлигини баҳона қилиб, рашк ўтида М.Қ.нинг бош қисмига тош билан уриб, уни қасддан ўлдирди.

Пластикдаги пул
ўғриси
«Олтин» МФЙ, «Мискон» кўчасида яшовчи 1981 йилда туғилган С.А.дан 2025 йил 6 январь кунидан 7 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс унга қўнғироқ қилиб, “Ипотека банк”дан олинган “Хумо” пластик картасидаги 10.864.000 сўм миқдордаги пулларини қонунга хилоф равишда ечиб олган.

100 миллион сўмдан ошиқ пул талон-тарож қилинди
Аниқланишича, жамият раҳбари Ш.Ш. Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш” бўлими бош мутахассиси А.О. билан тил бириктириб, 38-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг дераза ва ромларни пластик ромларга алмаштириш, болалар ёзги айвончасини таъмирлаш юзасидан қурилиши давомида ҳақиқатда 729,4 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган бўлсада, 2024 йил 22 августда қиймати 831,4 млн. сўмлик 2-сонли “Бажарилган ишлар ҳақида Ф-3 ҳисоб-фактуралар”га жами 831,4 млн. сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотларни киритиб, 101,9 млн. сўмлик бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган. Буни бош мутахассис А.Оловхоновга имзолатган ва тўловга тақдим этиб, 101 миллион 9 минг сўм пулни талон-тарож қилган.

Шаҳар ИИБ.

МАВЗУГА ОИД

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

“300 ДОЛЛАРГА“ENTER ENGENERING”ГАИШГА КИРИТАМАН”

admin

ТЎҒРИ ЭМАС, ЎҒРИ БЎЛДИ

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin