Image default
Жамият

БИЗНЕСНИ “15 ДАҚИҚАДА БОШЛАНГ

«Бизнесни 15 дақиқада бошланг» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида бошқа давлат хизматларидан композит шаклда фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Эндиликда, фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтиш билан бир вақтда, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун ваколатли органга хабарнома юбориш имконияти яратилди. Бунда, алоҳида ариза топшириш ва маълумотлар тақдим қилиш талаб этилмайди.
Севара
Холмуратовна,
шаҳар Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи.


Кўчмас мулк сотиш ёки сотиб олишда «Кўчмас мулк тарихи ҳақида маълумот» олиш хизматидан фойдаланиб, мулкка нисбатан амалдаги ва аввалги ҳуқуқлар, мулк давлат рўйхатига қачон киритилгани, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тури, ким томонидан берилгани, санаси ва рақами ҳақидаги маълумотларни билиб олиш мумкин.
Маълумотномани олиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг davrееstr.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори БҲМнинг 50 фоизи. Давлат хизматини кўрсатиш учун YIDХP орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Гулбаҳор Рисбаева,
шаҳар ДХМ бош мутахассиси.


Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш тартибидан
хабардормисиз?
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz.)дан рўйхатдан ўтади. Хулосани Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари беришга ваколатли. Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 10 фоиз миқдори тўланади. Хулосанинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Шаҳзода
Бегимова,
шаҳар ДХМ катта мутахассиси.


 Фирма номида давлат номидан фойдаланиш тартиби 

тасдиқланади!
Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки тизимдан (bo.birdarcha.uz) рўйхатдан ўтиш керак.
Қайси ташкилотлар фирма номида давлат номидан фойдалана олади?

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис, Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ташкил этилган ёки фаолият юритадиган юридик шахслар (агар ҳужжатларда тўғридан тўғри кўрсатилган бўлса);
  • Давлат органлари томонидан ташкил этилган давлат муассасалари;
  • Устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
  • Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари;
  • Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этган мурожаатларига асосан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
    Зилола
    Рустамова,
    шаҳар ДХМ
    шўъба бошлиғи.

Давлат хизматлари марказида янги хизмат тури ишга тушди
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати шаҳар Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.
Бунинг учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни олишни унутманг. Мазкур хизмат учун тўловларни тўлаш ҳам сиз истаган усулда шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Жасур Бахтиёров,
шаҳар ДХМ бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ КЕРАК.МИ?

admin

КАСБИДАН БАРАКА ТОПГАНЛАР

admin

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ОЛМАЛИҚ ШАҲРИГА ТАШРИФЛАРИ ХРОНОМЕТРАЖИ

admin

ҚИЗИҚИШ ВА ҲАЙРАТ НУҚТАСИ

admin