Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқ-
бузарликларни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланди.
Куни кеча Олмалиқ шаҳар Ички ишлар биносида ҳам ушбу қарор мазмуни билан танишиш мақсадида тергов судьялари Баҳодир Юсупов ва Элёр Пирматовлар иштирокида участка инспекторлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Эндиликда микроҳудудларда кунлик жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан, ижтимоий профилактика тизимини жойида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш мақсадида ички ишлар органлари профилактика бош инспектори лавозими жорий этилиб, унинг зиммасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланади.
Мазкур қарорга мувофиқ киритилаётган профилактика кичик инспекторлари лавозимларини жамлаш мақсадида 2025 йил 1 апрель кунига қадар ички ишлар органларининг амалдаги малакали ходимлари орасидан номзодларни махсус касбий тайёргарлик курсларида қисқартирилган уч ойлик ўқув дастури бўйича ўқитилади.
Учрашув сўнгида масъул раҳбарлар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий «йўл хариталари»нинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича жавобгарлик юкланди.