Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ис гази ҳамда газ ва ҳаво аралашмаси чақнашининг олдини олиш юзасидан масъулларга бир қатор вазифалар қўйилган. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар, соғлиқни сақлаш ва янги қурилаётган қурилиш объектларида профилактик тарғибот-ташвиқот учрашувлари ташкил этилмоқда.
Таъкидланганидек, электр пайвандлаш ва газ алангаси билан боғлиқ ишлар бажариладиган жой ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши ва атрофи 5 метргача ёнувчан моддалар, 10 метргача портлаш хавфи юқори бўлган модда ва ускуналар, газ баллонлари ва газ генераторларидан бўшатилиши керак. Қурилиш меъёр талабларининг бузилиши кўнгилсиз ҳодисалар, аксар ҳолларда инсонлар ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Д.Халилов,
шаҳар ФВБ ТП ва НБ
катта инспектори, лейтенант.