Ўтган 2022/2024 йилларда “Ҳилол” МФЙ ҳудудидаги Бобур, Ибн Сино, «Ғалаба», Маматқулов, «Боғаро» кўчаларида қишнинг аномал совуқ кунларида табиий газ танқислиги юзага келганлигини инобатга олиб, 2024/2025 йиллар белгиланган режага асосан, шаҳримизнинг “Қалмоққир” МФЙда бузилишга тушган хонадонларнинг газ қувурлари “Ҳилол” МФЙ аҳолисининг кўмагида ички имкониятлардан келиб чиқиб диаметри 102,89,76 мм бўлган жами 1200 пм газ қувурини тортиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилди.
Бу билан қиш мавсумида Бобур, Ибн Сино, «Ғалаба», Маматқулов, «Боғаро» кўчаларида газ босими пасайиб кетишининг олдини олиш ёки умуман етмай қолиши, газ ўчиб ёниш эҳтимоли мавжуд бўлган хонадонларга газдан хавфсиз фойдаланиш ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш, табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳамда табиий газни узлуксиз ва бир маромда етказиб беришга, шунингдек, табиий газни иқтисод қилиш мақсадида ҳалқалаш ишлари амалга оширилди.
Бундан келиб чиқиб, табиий газни аҳолига узатилиш жараёнида йўқолишларнинг олдини олиш, газ қувури гидравликасини тўғри йўлга қўйиш, газ ҳисобдонларининг бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида юқорида кўрсатилган ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳозирда шаҳримизда газ босими кам бўлган маҳаллалар деярли қолмаган дея оламиз.
Жамшид Абдугаппаров,
“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи.