Image default
Жамият

ҲАР МУАММОНИНГЕЧИМИ БОР!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошиси талабларига кўра, туманлар (шаҳарлар) секторлари раҳбарлари ҳар ҳафтада камида бир маротаба жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари хамда юридик шахслар вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Куни кеча шаҳримизда ҳам сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида сайёр қабуллар ташкил этилди. Қабулда кўзда тутилган энг асосий вазифа аҳолининг эхтиёжларини, талаб ва истаклари, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганишдир.
Жорий йилда шаҳримизнинг “Коинот” маҳалласида яшовчи фуқаролар иситиш тизими носозлиги масаласида мурожаат қилишди ва бу масала жойида ҳал қилиниб, эскириб, яроқсиз ҳолга келган насос ўрнига янгиси ўрнатилиб берилди. Қабулда “Саховат” МФЙда яшовчи В.Мамедов фуқаролик паспортини бир йилдан бери ололмаётганлиги ҳақида мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Халқ қабулхонаси томонидан мурожаат ўрганилиб чиқиб, унга паспорт расмийлаштириб берилди.
Шунингдек, бошқа фуқаролар ҳам ҳудудлардаги электр энергияси, сув, иссиқлик таъминотидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилиб, ўз фикрларини билдиришди.
Бу каби учрашувлар халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, фуқароларимизга ўз муаммоларини мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳал қилинишига имкон яратмоқда. Бу каби сайёр қабуллар ҳудудлар кесимида давом этмоқда.

Гулнора Балтаева,
шаҳар Халқ қабулхонаси
етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ҚАРШИМДАГИ ҚОТИЛ

admin

САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ КУНЛАРИВА ВАҚТИ БЕЛГИЛАНДИ

admin

2425 ТА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТИКЛАНДИ

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin