Image default
Маданият

Паранжи ҳақида нималарни биласиз?

Паранжи XIХ-ХХ асрга тегишли бўлиб, ташқи томони турли хилдаги матодан тикилган. Паранжиларнинг олд қисми ва этагига ипакли жияк билан безак берилган бўлиб, жиякка ҳар хил рангларда нақш тикилади. Тепа қисмидан пастга қараб ипакли ҳошиялар билан безатилади.
Аёлларнинг гавдасини, юз-кўзини яшириб туришга хизмат қилган. «Паранжи» уйдан ташқарида ёпинилган.
Паранжи—(араб. ҳижоб — ёпинғич)-исломда одатга кирган аёллар ёпинғичининг ўзбеклар ва тожиклар орасида тарқалган тури. Аёлларнинг гавдасини, юз-кўзини яшириб туришга хизмат қилган. Паранжи уйдан ташқарида ёпинилган. Паранжининг олд томони тўрсимон чачвон билан беркитилган. Ислом тарқалган бошқа мамлакатларда бундай ёпингачларнинг жуда кўп турлари тарқалган.
Аёлларнинг паранжи ёпинишига қарши ҳаракат номи «Ҳужум» деб аталди. «Ҳужум»нинг илк ташвиқот ҳаракатлари 1924 йилда ташкил этилди. Аммо у муваффақиятсизликка учради. Сабаби, Ўрта Осиё минтақасидаги аёлларнинг аксарияти диний эътиқод руҳида тарбия топган ва шу руҳда яшар эди. Паранжи ёпиниш эса ислом динида аёлларнинг кўча-кўйда авратини тамомила ёпиб юриши лозимлиги ортидан жорий бўлган эди. Шунингдек, кўпгина эркаклар оиласидаги аёллар кўчада очиқ юз билан юришини қабул қила олмаган.


1927 йилда Ўрта Осиё Марказий қўмитасининг биринчи котиби Исаак Абрамович Зеленский ғояси билан илк марта Самарқанддаги Регистон майдонида мамлакатнинг турли ҳудудларидан йиғиб келинган ва паранжисини ташлашга рози бўлган аёллар олдинроқ ҳаракатга қўшилган фаоллар иштирокида оммавий паранжи ташлаш тадбирини уюштирди. Паранжисини оловга улоқтираётган аёлларни оломондан ҳимоя қилиш учун кўп сонли милиция ходимлари тўпланиб, улар паранжисини оловга отган аёлларни майдонга киришда ҳам, чиқиб кетишда ҳам қўриқлаб турди.
Бу воқеадан сўнг жамиятда, айниқса эркаклар орасида норозиликлар авж олди, кўплаб оилаларда низо чиқди, одамлар онгида норозилик кайфияти кучайди. Икки йилда паранжисини ташлаган 2 500 нафар аёл ўз яқинлари томонидан ўлдирилди. Илк қурбонлар Сурмахон Шерматова ва ёш актриса Нурхон Йўлдошхўжаевалар бўлди. 1936 йилда адиб Комил Яшин Нурхоннинг ҳаётига бағишланган «Нурхон» пьесасини ёзди.
Момоларимизнинг ҳаётини акс эттирувчи бу экспонат — паранжи шаҳримизнинг “Ўлкашунослик” музейида сақланмоқда.

Феруза МУХИДДИНОВА,
«Ўлкашунослик» музейи
бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

Маданий мерос

admin

МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

admin

БИР НУРОНИЙ -ЎН ЁШГА МАСЪУЛ

admin

КИТОБГА ОШНО БЎЛИНГ

admin