▐ Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, мукофотланган бир гуруҳ опа-сингилларимиз орасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ходимаси борлиги барчамизни қувонтиради.
Ушбу фармонга асосан — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» шахтаси компрессор қурилмалари машинисти Абдувалиева Санобар Султоновна «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
