Image default
Биласизми?

ҚЎШХОТИНЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

2023 йилнинг 31 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан республикамизда икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра:
Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш:
БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:
БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш бундан мустасно.
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш:
БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 7 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
БҲМнинг 75 бараваридан 150 бараваригача (28 млн 125 минг сўмдан 56 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн сўм 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сабоҳат АЛЛАҚУЛОВА,
шаҳар ФҲДЁ бўлими
1-тоифали инспектори.

МАВЗУГА ОИД

126 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРГАРУХСАТСИЗ ҚУРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИГАЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

admin

1 майдан 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

admin

Техник хато учун давлат божи тўланадими?

admin

АРЧА НИМА УЧУН САРҒАЙИБ, ҚУРИЙДИ?

admin