Ижтимоий объектлар бошқармаси таркибий бўлинмаларида меҳнат қилаётган аёллар ўртасида 8-март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган «Жозиба ва латофат тимсоли — аёл» номли кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов иштирокчилари, “Таништирув”, “Тезкор савол-жавоб”, “Моҳир ошпаз”, “Ўзбегим рўмоли” каби шартлар бўйича беллашдилар.
Қизиқарли баҳсларга бой бўлган танловда ғолибликни 35-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гавҳар Акмалхонова қўлга киритди.
18-МТТ шарафини ҳимоя қилган Сожида Кулдашева фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
12-МТТ тарбиячиси Нигора Исмойиловага учинчи ўрин насиб этди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Фароғат Маткаримова,
ИОБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси.