Image default
Шеърий саҳифа

Кун келар…

Арслонни оҳуга қараши нафсдир,
Ширин озуқага термулган мисол.
Оҳу нажот истар, кўзларин ёшлаб,
Умрининг заволи, арслонга қарздир.

Арслон ҳукм қилди, оҳу имконсиз,
Бош эгди, қисматга кўнди иложсиз.
Тилка-пора қилди, арслон аямай,
Кўзларин ёшига асло қарамай.

Тақдирнинг аламли бу битигига,
Кўнди-ю, Аллоҳдан нажот истади.
Ёшли кўзларини арслонга тикиб,
Сўнги бор термулди, меҳрини кутиб.

Арслон буни билди-ю, пинак бузмади,
Нафсининг ўрнида кўнгил бормиди?
Афсус, оҳу буни жуда кеч англаб,
Сўнгги умиди ҳам мангуга сўнди.

Арслон мавжудот, не бўлса ҳамки,
Азали туганмас, гуноҳга мастдир.
Оҳунинг нажот истаб, тиккан кўзларин,
Ва унга берилган кўнгилга қарздир.

Аллоҳ буюкдир, Роббим меҳрибон,
Арслон раҳмда Унга тенг келмас,
Оҳунинг армонга тўлган кўнгилини,
Бахтларга тўлдириб, қайғуга бермас.

Арслон ўрмон шоҳи, дунё шоҳимас,
Оҳунинг гўзал юзи ҳозир муҳиммас.
Кун келар ғариб боши оҳуга мангу,
Таслимдир, у вақтда арслон керакмас.

Наргиз Собиржоновна,
7-умумтаълим мактаби
она тили ва адабиёт
ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

Mehri ummonim

admin

FASLLAR

admin

Onajonim

admin

TO‘G‘RI YO‘L TANLA

admin