Image default
Шеърий саҳифа

СОҒИНГАЙМАН

Сен тушга кирган тунда,
Тонглардан оғрингайман.
Ханжардай, қаро тундай,
Кўзларинг соғингайман.

Келса гар баҳор фасли,
Шамоллар элтса васлинг,
Эй, сен олов нафаслим,
Сўзларинг соғингайман.

Бинафшалар кун сайин,
Бош эгса ўнгланмайин,
Бинафшадан ҳам майин,
Юзларинг соғингайман.

Ўрик гули хор бўлса,
Кўз ёшларим бор бўлса,
Ҳар томчим нисор бўлса,
Кузларинг соғингайман.

Алдамчи фасли баҳор,
Бугун гулмас аслида қор,
Шу қорлар устинда, ёр,
Изларинг соғингайман.

Ҳаловат тополмасдан,
Дарчамни ёполмасдан,
Баҳордан гул олмасдан,
Ёзларинг соғингайман!

Бону САРИМОВА,
Алишер Навоий номидаги
Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси.

МАВЗУГА ОИД

ХАЁЛИМДА…

admin

ИЛҲОМЛАНГАНДА

admin

«SINGILJON»

admin

VATANGA FIDOIY POSBONLAR UCHUN

admin