Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz.) тизимидан рўйхатдан ўтади. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳисобланади.Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим миқдори БҲМнинг 1/6 (олтидан бир) қисмидан иборат. Ариза берувчи давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади. Спорт паспортининг амал қилиш муддати 5 йил. Бу хизматдан фойдаланиш учун 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг электрон шаклда 3х4 ўлчамли оқ фондаги фотосуратини электрон нусхасини тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқ.
Изоҳ: спорт паспорти — ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда унинг спорт малакасини тасдиқлайди.
Ислом Ноёбов,
шаҳар Адлия бўлими бошлиғи.
БИЗНЕСИНГИЗ НОМИНИ ОЛДИНДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!
Энди фирма номини буюртма қилиш мумкин! Агар танлаган ном қонунчиликка мос бўлса, уни биринчилардан бўлиб эгалланг ва олдиндан банд қилинг! Фирма номини 60 кунгача захирада сақлаб, захирага олинган муддат тугаса, уни қўшимча равишда бир маротаба 12 ойдан ошмаган муддатга БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов тўлаган ҳолда узайтириш мумкин. Фирма номини олдиндан захира қилиш учун БҲМнинг 50% миқдорида тўлов қилинади. Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки электрон тизим орқали (birdarcha.uz)) мурожаат қилинг.
Рақобатчилардан олдин ҳаракат қилинг ва бизнесингиз номини ҳимоя қилинг!
Дилсўз ИСМАИЛОВА,
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.
Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида
маълумотнома
Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш тартибидан хабардормисиз?
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz.)да рўйхатдан ўтади. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳисобланади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. Ариза 1 иш соатида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича маълумотнома тақдим этилади.
Бахтиёр РЎЗИЕВ,
шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.