Image default
Шеърий саҳифа

Юзи кулиб турган одамнин

Ёмонлик изламанг, ёмонлик топманг,
Қуёшли юзига булутлар ёпманг,
У ҳукми Худодир, гуноҳга ботманг,
Юзи кулиб турган одамнинг,
Юзи кулиб турган одамнинг.
 
Бир нигоҳ ташласа чаманлар унгай,
Хўмрайган қоялар, ҳарсанглар кулгай,
Тошқинлар тингайдир, тўлқинлар тингай,
Кўзи кулиб турган одамнинг.
Кўзи кулиб турган одамнинг.
 
Энг олий мақом-ку лафзи халоллик,
Душмани дўст бўлар, қўрққай ёмонлик,
Ҳар бир жон,ҳар бир руҳ топгай омонлик,
Сўзи кулиб турган одамнинг,
Сўзи кулиб турган одамнинг.
 
Карвон хатар билмас  мард бўлса сарбон,
Безавол юрт борар кутиб ол жахон,
Ортидан етиб кўр, эй, танбал замон,
Изи кулиб турган одамнинг,
Изи кулиб турган одамнинг


Фарида АФРЎЗ

МАВЗУГА ОИД

ОНА ТИЛИМ

admin

Ziyo ulashuvchi charog‘bonlarim

admin

Устозим

admin

«ДАМАС» ТРАГЕДИЯСИ

admin