Image default
Жамият

ДАЙДИ ИТЛАР КЎПАЙМОҚДА

Баҳор фасли кириб келиши билан шаҳримиз кўчалари янада гўзаллашади.
Гўзалликни кўриш учун оқшомда кўпчилик фуқаролар сайр қилишга чиқишга қўрқишмоқда.  Бунинг сабаби кўчаларда изғиб, оч юрган дайди итлардир. Аҳолимиз ҳудудидаги мурожаатчининг айтишича, ўғли мактабга кетаётганда икки марта дайди итлар ҳужум қилибди. Ҳозир ўғли мактабга бориб қайтишга ҳам қўрқиб қолган, чунки кўчада хавфсиз юриши кафолатланмаган! Дайди оч итлар тўдаси ёш болалардан тап тортмай ҳужум қилмоқда.
Маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида шаҳар Ветеринария назорати бўлими бошлиғи Ихтиёр Султонов билан боғландик.

  • Олмалиқ шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими сизга шуни маълум қиладики, 2025 йилнинг икки ярим ойи давомида  ветеринария бўлими  мутахассислари томонидан   шаҳар ҳудудидаги 17та маҳаллалардаги фуқароларнинг 1760 та итлари қутуриш касаллигига қарши эмланган. Ҳафтанинг шанба куни соат 8-00 дан 12-00 гача ветеринария бўлимида ваксинация очилади ҳамда фуқароларнинг итлари қутуриш касаллигига қарши эмланади, дея изоҳ берди.

МАВЗУГА ОИД

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИРОФДА

admin

54 НАФАР ФУҚАРО ХОНАДОНЛИ БЎЛДИ

admin

УРФОНГА БАХШИДА УМР

admin

МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР КОМБИНАТ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТАДИ?

admin