Image default
Жамият

“ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?

Азалдан халқимизда байрамларга катта тайёргарлик кўрилиб, кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилишга, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолда сақлашга жиддий эътибор қаратилган.

Бўш ерлар ва томорқалардан унумли фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, юртимиз кўчаларини кўкламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини фаоллаштириш орқали 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамини ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб юртбошимиз томонидан “долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди.
Шаҳримиз аҳолиси ҳам ушбу сафарбарликда жонбозлик кўрсатмоқда. Ўзлари яшаб турган ҳовли ва маҳалласини ободлигига ҳисса қўшмоқда.
Муассаса ва раҳбарият ходимлари ҳам маҳаллаларга бириктирилиб, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экишаяпти.
Шу жумладан, ободонлаштириш ташкилоти ходимлари томонидан кўча-кўйлар саранжом қилиниб, дарахтлар оқланди. Шаҳримиз кўчаларига турли туман манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.
Жумладан, МИСиСнинг Олмалиқ филиали жамоасига “Коинот” чорраҳасидан “Стар Хаус” номли кафегача 10 минг та гул кўчати ва 50 дона писарда олхўриси, 50 дона Бручина дарахти; Гимнастика спорт мактабига “Коинот” чорраҳасидан катта бозор чорраҳасигача 5 минг та гул кўчати ва 50 та Қрим соснаси; Касб-ҳунар мактабига “Коинот” чорраҳасидан МТС чорраҳасигача 5 минг та гул кўчати ва 50 та Қрим дарахти; Бандлик, Саноат қурилиш банк, МИБ, Миллий банк, Ғазна, Молия бўлимига МТС чорраҳасидан “Камалак” чорраҳасигача 30 минг та гул кўчати ва 100 дона шамшод дарахти; Сув таъминоти бўлимига “Камалак” чорраҳасидан “Халқ таълими” бўлими чорраҳасигача 3 минг та гул кўчати ва 50 та шамшод дарахти; Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига МваМТМ чорраҳасидан “Тинчлик” кўчаси бўйлаб байроққача 5 минг та гул кўчати ва 100 дона шамшод дарахти; Туғруқхонага “Камалак” чорраҳасидан туғруқхона охиригача 5 минг та гул кўчати ва 100 дона Қрим соснаси, Кадастр, Иссиқлик манбаига байроқдан собиқ “Поёндоз” чорраҳасигача; “Ойдин» деҳқон бозори, Узтелеком, Автошоҳбекат жамоалари томонидан “Поёндоз” чорраҳасидан “Ойдин” чорраҳасигача бўлган йўл чекка қисмларига 5 минг та гул кўчати ва 100 дона Қрим соснаси экилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, кўтаринки ва юксак савияда ўтказилаётган сафарбарликда корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

Жамолиддин БАКИРОВ,
шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОНДА MOBIL-ID ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

admin

БЮДЖЕТ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

admin

ПАРЛАМЕНТ ВА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНДИ

admin

«МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА…

admin