Image default
Саломатлик

КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ БЕЛГИЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Бугунги кунда хотин-қизларимиз орасида кўкрак бези саратони ташхиси билан даволанаётган беморларимизнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Кўп беморларга кўкрак бези саратони ташхиси эрта босқичларда қўйилишига қарамай, ҳар учинчи беморда метастазалар ривожланади. Кимдирда бу жуда тез содир бўлади, кимдирда эса — узоқ йиллар мобайнида. Умуман олганда, метастатик касаллик беморнинг “беш йиллик тирик қолиш” кўрсаткичига салбий таъсир кўрсатади. Кўкрак бези саратони ташхиси эрта босқичида аниқланган беморларнинг 10 тадан 9 таси 5 йилдан ортиқ яшайди. Кўкрак саратони охирги босқичларида аниқланганда эса, 5 йилдан сўнг 3 нафар бемордан 1 нафари тирик қолади. Доимий тарзда мустақил равишда ўзингизни текшириб туришингиз, сизга кўкрак саратонини эрта аломатларини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун оптимал вақт — ҳар ой ҳайз тугаганидан сўнг.

Касалликнинг энг кўп тарқалган белгилари қуйидагилар
ҳисобланади:

  1. Ажралмалар. Кўкрак учида оғриқлар бўлиши, ундан ажралмалар чиқиши (кўкрак сутидан ташқари) кўкрак бези саратонининг белгилари бўлиши мумкин.
  2. Тери таркибининг ўзгариши. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, саратоннинг бу турига йўлиққан аёлларнинг кўкрак соҳасидаги териси апельсин пўстлоғига ўхшаб кетади.
  3. Ўлчам. Кўкрак ўлчамларининг сезиларли даражада ўзгариши ҳам касалликнинг муҳим белгиларидан ҳисобланади.
  4. Кўкрак учи соҳаси чўкиши.
  5. Доимий оғриқ. Оғриқни қолдирувчи ва антибиотик дори воситалари таъсир қилмаслиги ҳолатлари ҳам касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.

Шунингдек, профессорлар касалликнинг сабаблари ва хавф омиллари ҳақида ҳам айтиб ўтади:

▬ Жинсий яқинликнинг мунтазам эмаслиги;
▬ 35-40 ёшдан кейин фарзанд кўриш;
▬ Туғруқнинг мавжуд эмаслиги;
▬ Болани кўкрак сути билан эмизишни хоҳламаслик;
▬ Абортлар;
▬ Ортиқча вазн, доимий стресслар, чекиш;
▬ Кўкракка қуёш нурлари таъсири.
Бу омиллар аёлнинг албатта кўкрак бези саратонига чалинишиини англатмайди, лекин хавф ҳам албатта мавжуд.
Профессорнинг сўзларига кўра, 35 ёшдан ўтган аёллар йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари кифоя қилади.
Ультратўлқинли текширув ва маммография стандарт теширув усулларига киради.
Шунингдек уктография, стереотактик биопсия, аспирацион биопсия, трукат-биопсия каби махсус текширув усулларини ҳам тавсия этилади.

Маҳфуза ТОШХЎДЖАЕВА,
РИО ва РИАТМТВФ биринчи жарроҳлик бўлими хона ҳамшираси.

МАВЗУГА ОИД

ҚИЗАМИҚ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

admin

ЛЕЙШМАНИОЗ қандай касаллик?

admin

МУЗҚАЙМОҚ ҲАР ДОИМ ҲАМ ҚАЙМОҚМАС

admin

САЛОМАТЛИК — ЭНГ КАТТА БОЙЛИК!

admin