Жорий йилнинг 20-22 март кунлари Тошкент шаҳрида «Данcе fusion» халқаро хореография санъати танлови бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия, Тожикистон каби мамлакатлардан 238 та жамоа иштирок этди.
Қувонарлиси, «Металлург» маданият саройи тўгарак раҳбари Насиба Мамбетова раҳбарлик қилаётган «Калейдоскоп» халқ рақслари ансамблининг катта гуруҳи «Жок» номли молдаван рақси учун 2 та ўринга лойиқ кўрилди. Рақс жамоаси Гран-При ва Супер Гран-Прини қўлга киритишди. Ансамблнинг ўрта гуруҳи эса русча ва сербча рақслари учун 2 та Гран-Прига сазовор бўлишди.
Шунингдек, Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Олмалиқ ҳудудий филиали нуронийлари мазкур танловда «Буги вуги» рақси билан иштирок этиб, Гран-Прини қўлга киритишди. Эътиборлиси, нуронийларнинг ёши 70 дан юқори.


