Image default
Янгиликлар

ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР

Жорий йилнинг 6-март куни мактаб ва мактабгачга таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими биносида “Ёш қутқарувчилар” мусобақасига старт берилди.

Мусобақада ўқувчи ёшларга фавқулодда вазият юз берганда тўғри харакат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, уларда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигига оид билим ва малакаларини шакиллантиришга оида маърузалар ўқилди.

Мусобақа қатнашувчилари қуйидаги шартлар орқали беллашишди:

1-шарт. Фуқаро муҳофазаси бўйича савол-жавоб;

2-шарт. Фуқаро муҳофазаси, ёнғин ҳавфсизлиги ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳалари бўйича беллашув;

3-шарт. Арқон ёрдамида дарёдан ўтиш ва чодир ўрнатиш;

4-шарт. Жумар ёрдамида баландликка кўтарилиш;

5-шарт. Ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар эстафетаси.

Беллашув қизғин таризда ўтказилиб, мусобақа сўнгида энг кучли жамоалар танлаб олинди. III ўринни 11-умумтаълим мактабининг “Нажоткор” жамоаси, II ўринни 16-умумтаълим мактабининг “Легион” жамоаси ҳамда фахрли I ўринни 19-умумтаълим мактабининг “Шижоат” жамоаси ўзларининг бор куч ва билимларини тшга солиб ғолибликни қўлга киритди. Жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Хуршид ЭЛБОЕВ,

Олмалиқ шаҳар ФВБ тэзкор бўлинма бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК ҳаётидан

admin

ОКМК ҳаётидан

admin

МАҚСАД — ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ

admin

«КАЛЕЙДОСКОП»ХАЛҚ РАҚСЛАРИ АНСАМБЛИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin