Жорий йилнинг 15 март кунидан 15 апрель кунига қадар Республикамизда «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги» ўтказилмоқда.
Сана муносабати билан «ОлмалиқКМК»га қарашли Саноат темир йўл транспорти бошқармасида ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар олиб борилди.
Машғулотлар давомида кўнгиллилар жамоаси ёнғин ўчириш дружиналари билан фавқулодда ҳолатларда амалга ошириладиган биринчи ҳаракатлар бўйича амалий машқларни бажаришди. Шунингдек, ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги юзасидан йўриқномалар билан таништириб чиқилди.
Машғулот сўнгида ёнғин техник комиссиялари томонидан цех ва участкаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ташкил этилди. Ишчи-хизматчилар машғулотларда фаол иштирок этдилар.
Камила Джураева,
ОЁХТТЭБ инспектори