Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирларини тўғрисида”ги 2021 йил 26 июндаги ПҚ-5198 сонли қарори асосида, шаҳримиздаги 2-10 ёшдаги болалар ўртасида 2025 йил 21 апрелдан 3 майгача гижжа касалликларини профилактик даволаш мақсадида, «Albevorm» 400 мг таблеткасини 1 донадан шифокорлар кўриги ва рухсати асосида 1 тур дегелминтизация ўтказилиши режалаштирилган.
Сизлардан, фарзандларинигизга ҳар бир берилаётган дори препаратини қабул қилишларида ота-оналар назорати остида ўтказилиши муҳимлигини инобатга олган ҳолда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
! Эслатма
Профилактик даволаш тадбирлари мактабларда, мактабгча таълим ташкилотларида ҳамда болаларга оилавий поликлиникаларда ўтказилиши режалаштирилган.
Шаҳар Санэпид бўлими.