Куни кеча Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш қутқарувчи» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Нурафшон шаҳридаги Марказий ўйингоҳда ўтказилган мазкур мусобақада шаҳримиз ўқувчилари бир неча босқичларда муваффақиятли иштирок этиб, финалга йўлланма олган.
Олмалиқ шаҳри — 19-мактаб
Ангрен шаҳри — 32-мактаб
Оҳангарон тум. — 42-мактаб
Бўстонлиқ тумани — 3-мактаб
Тошкент тумани — 7-мактаб
Паркент тумани — 5-мактаб
Пискент тумани — 26-мактаб
Қизғин баҳслар билан ўтган мусобақада мутлақ ғолибликни шаҳримизнинг 19-сонли умумтаълим мактаби «Ёш қутқарувчи» жамоаси қўлга киритишди.
Жамоамизга Республика босқичида муваффақият тилаймиз!





