Image default
101 хабари

ХОДИМЛАР МАСЪУЛИЯТИ ОШИРИЛДИ

Юртимизда кундан-кунга ҳаво ҳарорати ошиб бормоқда. Бу иссиқда электр жиҳозларидан, газлардан ёнғин чиқиш эҳтимоли юқори. Ёнғин чиқиш ҳолатини олдини олиш мақсадида аҳоли орасида ҳам, корхона, ташкилотларда ҳам ўқув-семинарлари ўтказилиб
келинмоқда.

Куни кеча ОКМК АЖга қарашли Оҳак заводида ишчи-ходимлар билан ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятлар ҳақида зарур чора-тадбирлар кенг муҳокамага қўйилди.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғин хавфсизлиги профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан Оҳак заводида ҳам ёнғинларнинг олдини олиш борасида йил бошидан ишчи-ходимлар билан тактик ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Ходимларга нафақат ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларини, айни пайтда “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ходимларнинг масъулиятини оширишга ҳаракат қилиняпти.
Семинарнинг амалий қисмида ёнғин ўчириш дружиналари билан машғулот ўтказилиб, ишчи-ходимларга ёнғинни ўчиришда бирламчи воситаларидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шаҳризода АҲРОРҚУЛОВА,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin

ХАВФСИЗЛИК — БИРИНЧИ ДАРАЖАДА

admin

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ

admin

ЁНҒИН ВАҚТИДАҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАНИШ ЛОЗИМ?

admin