Image default
Жамият

ҲАВО МУСАФФОЛИГИНИ САҚЛАШГА ҲАММАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Автомобилдан фойдаланиш жараёнида саксондан ортиқ табиий ресурслар ва маҳсулотлар «истеъмол» қилиниб, улар ўрнига икки мингдан ортиқ ҳар хил турдаги зарарли ва заҳарли чиқиндилар табиат бағрига чиқарилиши аниқланган. Уларнинг орасида энг кўп ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид гази атмосферада «буғхона эффекти»ни тезлаштиради. Ис гази эса тирик организмларни заҳарлашдан ташқари ҳавонинг табиий мувозанатига таъсир қилади. Мотор цилиндри ичида ҳарорат 2000 даражадан ошган тақдирда ўта зарарли азот газлари ҳосил бўлиши маълум. Олим ва мутахассисиларнинг фикрича, 1 кг автомобиль ёнилғиси сарф қилинганида, тўлиқ ёниши учун 15 кг ҳаво талаб қилинар экан. Ҳавонинг 21 фоизи кислород бўлиб, асосан ёнишни у таъминлайди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида 1996 йилдан буён II босқичли «Тоза ҳаво» тадбири ўтказиб келинади. Жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб “Тоза ҳаво” тадбирининг I-босқичи Олмалиқ шаҳри ҳудудида белгиланган тартибда ҳамкор ташкилотлар ходимлари билан биргаликда ўтказилмоқда.
Шаҳар ҳудудида 2024 йили ўтказилган тадбирлар натижасида жами 1407 та автотранспорт воситалари назоратдан ўтказилган бўлиб, шундан
26 та автотранспорт воситаларининг ис гази тутун қалинлигини миқдори меъёрдан ошиқлиги аниқланди ва жойида созланди. Натижада атмосфера ҳавосига 0,453 тонна зарарли ташлама ташланишининг олди олинди.
Тадбир доирасидаги яна бир муҳим жиҳати шуки, унда автотраспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш чоғида улардан атмосфера ҳавосига ажралаётган заҳарли газлар миқдори таҳлил қилинади ва экологик носозликлар аниқланган тақдирда автомобилларни бир йўла созлаш ва таъмирлаш ишлари ташкил этилади. Шундай экан, шаҳримиздаги барча автотраспорт корхоналари ва шахсий автомобиль эгаларини, шунингдек малакали муҳандис, техник ходим ва мутахассисларни «Тоза ҳаво» тадбирида фаол иштирок этишга ва шу тариқа атмосфера мусаффолигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чорлаймиз.

Йигитали КАСИМОВ,
шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

КОМБИНАТ ИШЧИСИ САЛКАМ 18 МИЛЛИОНЛИК ИЖТИМОИЙ ПАКЕТ ОЛИШИ РОСТМИ?

admin

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ЁРДАМГА УЗАТИЛГАН ҚЎЛЛАР

admin

ШАҲАР ПРОКУРОРИ АБДУМАЛИК КУЛДАШЕВНИНГ ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИГАМУРОЖААТИ

admin