Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда коррупцияга қарши кураш – юрт тақдири, мамлакат келажаги учун ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб бўлиб келмоқда.
Коррупция фаолияти яширин иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Бугунги кунда республикамизда мазкур жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Бу иллатнинг олдини олиш, унга қарши кураш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефонлари”, солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари, электрон солиқ хизматлари портали ҳамда телеграм ижтимоий тармоғидаги @dsq_anticorrupciya_bot орқали хабар бериш мумкин. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Бу бўйича аҳолига ҳам махсус флаерлар тарқатилди.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан коррупцияга қарши кураш юзасидан тинимсиз тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Хавфсизликка таҳдид туғдирувчи ушбу хавфли жиноят, иллатга қарши курашиш фақат тегишли оргаларгина эмас, балки барча фуқароларнинг бурчи ҳам бўлиши зарур. Биз барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак, натижалар ўз самарасини беради. Коррупциявий ҳолатларни олдини олишга қаратилган тадбирлар сони кўпаймоқда.
Куни кеча иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан савдо комплексларидаги ҳар бир сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, бу борадаги муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Тошкент вилояти
Солиқ бошқармаси.