Эртага, 25 май куни шаҳримиздаги 24 та умумтаълим мактабларининг 1958 нафар 11-синф битирувчилари учун сўнгги қўнғироқ садолари янграйди. «Илм — энг буюк шараф» шиори остида ўтказиладиган ушбу маънавий-маърифий тадбирларга шаҳар корхона-ташкилот раҳбарлари бириктирилиб, улар томонидан ҳар бир мактаб учун 30 та китоб туҳфа этилиши белгиланган. Айтиш жоизки, келгуси ўқув йилида шаҳримиз умумтаълим мактабларининг 1-синфларига жами 2948 нафар ўқувчи қабул қилиниши кутилмоқда. Шундан 2337 нафари ўзбек, 611 нафари рус синфларига қабул қилинади.