Image default
Жамият

КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИДАГИ БЕШ ЙИЛЛИК САРҲИСОБ ВА НАВБАТДАГИ САЙЛОВ

Жорий йилнинг 15 май куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Равшаной Газиева ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Рашидов ҳамда шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди.
Конференцияда қатнашувчиларга Кенгашнинг 2020 йил август ойидан 2025 йил май ойигача бўлган  давр фаолияти ва келгусидаги вазифалар тўғрисида шаҳар Кенгаши раиси Бобомурод Мусаев ҳисобот бериб ўтди.
Конференцияда тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланиб, қатнашувчилар томонидан «қониқарли» деб баҳоланди.
Яширин муқобиллик асосида ўтказилган сайловлар натижасига кўра, шаҳар Кенгашидан қўйилган учта номзодлардан 90% овоз билан яна бир бора Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар  бўлинмасига Бобомурод Мусаев Кенгаш раиси этиб сайланди.
Шунингдек, шаҳар бўлинмаси Кенгаши аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги  таркиби, тафтиш комиссияси раиси, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти ташкилоти конференциясига делегат сайловлари ўтказилди. Конференциядан сўнг шаҳар кенгашининг 1-ташкилий Пленум йиғилиши ўтказилиб, унда шаҳар Кенгашининг жамоатчилик асосида раис ўринбосари ва кенгашнинг Ижроия қўмита аъзолари сайланди.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК СПОРТ МАЖМУАСИ — ШАҲРИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТУВЧИ МАНЗИЛ

admin

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш РЕЖА-ЖАДВАЛИ

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ИИБ ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 12 ОЙИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБИ

admin

ЭРТА НИКОҲ

admin