Image default
Жамият

ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

Табиийки, кунларнинг исиб кетиши билан дарё, канал, очиқ сув ҳавзалари анҳор ва кўлларда чўмилишга эҳтиёж сезилади. Инсонларнинг ҳордиқ чиқариш мақсадида салқинроқ жой излаб, саёҳатга отланади. Дам олиш масканлари, чўмилиш ҳавзалари янада гавжум тус олади.

Ҳа, бундай вазиятларда чўмилувчилар сонининг ортиши табиий. Она табиат бағрида мароқ чиқариб, дам олиб асабларни тинчлантириш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш, зилол сувда чўмилиб салқинлашга нима етсин. Афсуски айрим ҳолларда сув ҳавзаларида чўмилиш кўнгилсиз ҳолатлар билан якун топади.
Хўш бунинг сабаблари нимада?
Нега кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда?
Бу саволларга шак-шубҳасиз жойларда фуқароларнинг чўмилиш тартиб-қоидаларига амал қилмасликлари, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда сувда чўмилиш ёки тегишли қоидаларга риоя қилмаганликлари нохуш ҳодисаларга, яъни, сувда чўкишга олиб келмоқда.
Баъзан ёш болаларнинг чўмилишига кўзинг тушади. Атрофда бирор катта ёшли инсон бўлмайди. Ўтиб кетаётган катта ёшли кишилар ҳам огоҳлантирмай, лоқайд муносабатда бўладилар. Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойлари сифатида фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлмаган дарё, канал, кўллар, бошқа сув ҳавзаларида чўмилиш борасида фуқароларга куйидагилар тақиқланади. Жумладан:
Дарё, канал, кўллар, бошқа сув ҳавзаларида тақиқловчи белгилар ва «Хавфли!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Купание строго запрещается!» сўзлари ёзилган белгилар ўрнатилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш, алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш таъқиқланади.
Чўкиш деб — нафас олиш органларининг турли суюқликлар, асосан сув билан тўлишига айтилади. Чўкиш оқибатида ҳаётий муҳим органларнинг (нафас олиш, қон айланиш органлари, марказий асаб тизими) функсияси бузилади ва кўпинча ўлим билан тугайди.
Чўкканда биринчи ёрдам
Чўкаётган одамни тинчлантириб, елкангиздан маҳкам ушлашга унданг.
Чўкаётган одам ўз ҳаракатларини назорат қила олмаётган бўлса, ёнига сузиб бориб сувга шўнғиб орқасидан кўтариб қирғоққа чиқаринг.
Агар чўкаётган беҳуш бўлса жағидан ушлаб қирғоққа олиб чиқинг, бу вақтда унинг боши сув юзасида бўлиши керак. Қирғоққа олиб чиқилган жабрланувчининг биринчи бўлиб ўпкасини сув ва бошқа нарсалардан тозалаш керак. Бунинг учун унинг тиззаларини букиб, ётқизинг ва қайд қилишга мажбур қилинг. Сўнгра жабрланувчини елка билан ётқизинг ва оғиз бурнини тозаланг ва зарур бўлганда тезда шифохонага юборинг.
Тиббиёт ходимларининг айтишича, ушбу ҳавзалардаги ифлосланган сув ўткир ичак инфекцияси, гепатит, ичбуруғ, ичтерлама каби хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бу айниқса болалар саломатлиги учун жуда хавфлидир.
Ота-оналар ва ёши катталардан шуни илтимос қилиб қолардикки, очиқ сув ҳавзаларида чўмилишда ҳушёр бўлинг! Хавфсизлигимизни таъминлаш доимо биринчи масала!

Хуршид Элбоев,
шаҳар ФВБ тезкор бўлинмаси
бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

ФУҚАРОЛАР МУАММОСИНИ АЙТИБ НЕГА МАҲАЛЛАГА БОРМАЙ, ҲОКИМИЯТГА ЧИҚАДИ?

admin

СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ ОЛИШУЧУН ТАЛАБ ОШМОҚДА

admin

ОЛМАЛИҚ «ГАЗ ТАЪМИНОТИ» КОРХОНАСИ НИМА БИЛАН БАНД?

admin

БАЛЛИ, АЁЛЛАР!

admin