Бугунги кунда юртимиз бўйлаб аҳоли орасида ёнғин хавфсизлиги маданиятини шакллантиришни таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» ойлигим доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, «Олмалиқ КМК» АЖнинг ёнғиндан муҳофаза қилувчи ОЁХТТЭБ томонидан бир қатор амалий ўқув- тактик машғулотлари ўтказиб келинаяпти.
Шундай тадбирлардан бири Марказий таъмирлаш-механика заводида кенг миқёсда ташкиллаштирилди. Тадбир қатнашувчиларига саноат корхоналарида фавқулодда ёнғин содир бўлган ҳолларда технологик жиҳозлар, электр мосламалари, назорат-ўлчов ва химоя ускуналаридан қандай тартибда фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланганда ва олов ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликдан келиб чиқиши ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбир давомида ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига амал қилиш, жавобгарлик масъулиятини кучайтириш борасида зарур чора-тпдбирлар юзасидан тавсиялар берилди. Тадбир якунида кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан машғулот ўтказилиб, ишчи-ходимларга ёнғинни ўчириш бирламчи воситалариларидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шаҳризода АҲРОРҚУЛОВА
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.