Image default
Жамият

ФҲДЁ БЎЛИМИ: ЭНДИ ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИКЛАРГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Инсон туғилиб то умрининг охирига қадар бўлган вақт мобайнида бир неча маротаба ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, шунингдек ўлимни қайд қилдириш каби хизматлардан фойдаланади.

Яъни, ҳаётий муҳим ҳолатлар айнан ФҲДЁ бўлимида қайд қилинади.
Авваллари туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ФҲДЁ бўлимига келган фуқаролардан биринчи навбатда доимий рўйхатдан ўтган манзили сўраларди. Агар бошқа туманда истиқомат қилса ўз яшаш манзили бўйича бориб хизматдан фойдаланиш кераклиги айтиларди.
Замон шиддат билан ривожланиши барча соҳалар қатори аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқди. Эндиликда юртимизда истиқомат қилаётган фуқаролар ўзларига яқин бўлган ҳудудда жойлашган ФҲДЁ бўлимига бориб, барча хизматлардан эмин-эркин фойдаланишлари мумкин.
Яна бир мухим жихат, аввал қўлёзма шакклида тақдим этилган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бугунга келиб электрон равишда тўлдирилиб, барча турдаги далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ ягона электрон архиви) ахборот тизимига киритилиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, йиллар ўтиб бирор бир ҳужжатга эҳтиёж сезган фуқароларнинг ортиқча вақт сарф этишининг олдини олади. Бундан ташқари, тўловлар биллинг инвойс орқали тўланиши сабабли, узоқда жойлашган банкка бориш учун вақт сарфламайди. Электрон тизим йўлга қўйилганлиги сабабли, тиббиёт муассасалари билан, туғруқхонада бола туғилиши билан электрон равишда ФҲДЁ бўлимига она ва бола ҳақидаги маълумотлар қисқа вақт ичида етиб келади.
Фуқароларни қувонтирадиган яна бир янгилик: эндиликда фарзанди туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пули ота-оналарнинг банк пластик картасига ФҲДЁ бўлимининг ўзида тушириб берилмоқда. Бу каби яратилаётган қулайликлар фуқароларнинг вақтини тежашга хизмат қилмоқда.
Инсон қадри улуғланаётган юртда барча соҳалар қатори ФҲДЁ бўлимларида ҳам фуқароларнинг вақтини тежаш, уларга зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай имконият ва қулайликлар ФҲДЁ бўлими хизматидан фойдаланувчи аҳолининг иши тез ва сифатли битишида айни муддао бўлиб келмоқда.

Раъно Масидиқова,
шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.

МАВЗУГА ОИД

«ОЛАВЕРИНГ, ҚАШШОҚЛАШИБ ҚОЛМАЙМИЗ»

admin

ЧЕГАРАЧИЛАР УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ХОНАДОНИДА

admin

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

ОКМК ВА ХИТОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

admin