Йикилсам, устим қоқиб,
Кўздаги ёшим артган.
Йиғлама, деб овутиб,
Мени ҳар дам ўйнатган.
Бағрингизда ўзимни,
Гўдакдек ҳис қиламан.
Қаттиқ қучоқлаб сизни,
Меҳрингизга тўяман.
Сизни яхши кўраман,
Буни айтолмам ҳеч ҳам.
Бизни деб тунлари бедор,
Оиласин севган дадам.
Зилола АБДУРАҲМОНОВА,
11- умумтаълим мактаби ўқувчиси.