Чақмоқ чақди,
Чақмоқ чақди.
Ўт-ўланлар
Маржон тақди.
Сочинг ўсар ёмғирда.
Қонинг жўшар ёмғирда.
Яланг оёқ юр, қани!
Далага югур, қани!
Ўт-ўланлар маржони,
Қўнғироқгуллар жони.
Ёмғирни чорлаб келар,
Қиличи порлаб келар.
Чақмоқ чалғитмоқ бўлар.
Балки уйғотмоқ бўлар,
Қўрқоқларни қўрқувдан,
Ухлоқларни уйқудан?..
Умида
АБДУАЗИМОВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими