OLMALIQ HAYOTI
Image default
101 хабари

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

Жорий йилнинг 20 май кунидан 20 июнь кунига қадар Республикамизда «Ёнғин хавфсизлини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун» ойлиги ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан ОКМК АЖга қарашли Электр тармоқлар бошқармаси ва Иссиқлик электр марказида ишчи-ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилди.
Ушбу тадбирларда ёнғин хавфини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ходимларга ўқув семинарлари; фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш режаларини қайта кўриб чиқиш; ёнғин ўчириш ускуналарининг ҳолатини текшириш ва янгилаш; ёнғин симуляция машғулотлари, яъни амалда ёнғин юз берган ҳолатда ходимларнинг ҳаракат алгоритмини синаш ва шунга ўхшаш чора-тадбирлар ўтказилди.
Бундай тадбирлар хавфсизликни оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, авария ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, Электр тармоқлари бошқармаси НТЦ бошлиғи Ш.Тажиев, Иссиқлик электр маркази бошлиғи в/б И.Холматов, Қозон трубина цехи устаси Ф.Омоновлар ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришди.
Бу каби тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Дилноза ҲАШИМОВА,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЎТ ЎЧИРИШ МОСЛАМАЛАРИ ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ КЕРАК?

admin

ФУҚАРОЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

admin

МАСЪУЛИЯТ ВА ТАЛАБЧАНЛИК — ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

admin

ЁНҒИНЛАР САБАБСИЗ БЎЛМАЙДИ

admin